Трамп: Эрдўған томонидан сўралган ҳарбий қурилмалар қисқа фурсатларда етказилади

Жаҳон 17 Май 2017 7946

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан АҚШдан сўралган ҳарбий қурилмалар Туркияга қисқа фурсатларда етказилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Эрдўған билан Оқ уйда ўтказилган музокаралар якунларига кўра уюштирилган матбуот-анжуманда айтиб ўтди. 

"Туркия президенти томондан сўралган ҳарбий қурилмалар, биз буни аниқ тушунтирдик, қисқа фурсатларда етказилади", деб айтди Трамп.

Трамп, шунингдек, АҚШ Сурияда зўравонликни камайтиришга ва бу давлатдаги ихтилофни тинчлик билан ҳал қилиш учун шароитлар яратишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини айтди.

Бундан ташқари, Трамп Туркиянинг террорчиликка, жумладан, ИШИД ва Курдистон ишчи партиясига қарши курашини қайд қилиб ўтди. "Биз бу таҳдидга биргаликда жавоб беришга интилмоқдамиз. Биз турк халқига кўмагимизни таклиф қилмоқдамиз. Биз Туркияни террорчиликка ҳамда ИШИД ва КИП каби террорчилик гуруҳларига қарши курашда қўллаб-қувватлаймиз", деб айтди Трамп.      

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар