Ҳайрат ва ҳолат: Одамлар қачонгача ариқдан сув ичади?

Жамият 18 Май 2017 47386

Хабарингиз бор Кун.uz таҳририяти ижодий сафар билан Наманган вилоятида бўлди. Ушбу сафар давомида вилоят аҳолисидан келиб тушган кўп сонли мурожаатлар бориб ўрганилди. Ана шундай манзиллардан бири вилоятнинг Тўрақўрғон тумани, “Бахт” маҳалласи бўлди.

Гап шундаки, бу ерда истиқомат қилиб келаётган аҳоли 20 йилдан зиёд вақт мобайнида тоза ичимлик суви ичмайди. Хўш, масала нимада? Аҳолига юзланамиз.

“Ариғимизга сув келган куни байрам (эътибор беринг АРИҚ дейиляпти). 10-15 кунда бир сув келади. Узоғи билан икки-уч кун оқади. Шу вақт оралиғида фойдаланиб оламиз, идишларимизни тўлдирамиз”, дейди аёллардан бири.

“Бу ерга бир вақтлар тоза ичимлик суви учун қувурлар ўтказилган, аммо вақт ўтиб улар чириб, йўқ бўлиб кетган. Ҳар замонда бир, пастликда жойлашган уйларда сув чиқиб қолади, аммо унинг сифати жуда ёмон. Ўшани ҳам пуллашади”, дейди яна бир аҳоли вакили.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, маҳаллага 20 тонналик машинада тоза ичимлик суви олиб келинар экан ва одамлар уни сотиб олишаркан. Сув тугаса, ариқдан келаётган сувни истеъмол қилишаркан. Бир аёлнинг айтишича, у бу ерга кўчиб келганига 28 йил бўлибди. Ана шу вақтдан буён ариқдан фойдаланиб келади.

Маълумотларга кўра, илгари бу маҳалла ўрнида пахта майдони бўлган ва шу боис ариққа сув муттасил келиб турган. Аммо 5-6 йил илгари барча майдонлар тугатилиб, унинг ўрнига одамлар бошқа ишлар билан шуғулланиб кетишган ва ана ўшандан буён ариққа сув келиш вақти 10-15 кун бўлиб қолган.

Маҳалла аҳолиси ушбу масала юзасидан оқсоқолдан тортиб, то вилоят ҳокимига қадар мурожаат қилган, аммо натижа ўз ҳолатича қолиб кетган. Йўқ кечирасиз, қувурлар олиб келинган, лекин сув босими пастлиги учунми ёки бошқа сабабданми, тепароқда жойлашган уйларда сув чиқмайди. Қуйироқда жойлашган уйларга сув келади, у ҳам бўлса бир ҳафтада икки марта.

Шунча мурожаатлар қилинган, аммо бирор бир мутасадди ташкилот раҳбари келиб, бу масалага лоақал қизиқиб ҳам кўрмаган. Энг қизиғи, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг беш ойи ўтиб боряптики, бу одамлар дарди билан биров қизиқиб ҳам кўрмаяпти.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида шаҳарга қайтдик ва бу маҳалладан бор йўғи 20-25 чақирим узоқликда жойлашган Наманган шаҳар, Марғилон кўчасида тоза ичимлик суви қувурининг икки йилдан буён таъмирланмай ётгани ва бунинг оқибатида сув сизиб, нобуд бўлаётганининг гувоҳи бўлдик.

Аслини олиб қараганда, вилоятда тоза ичимлик суви муаммоси анчайин долзарб масала эканлигига шоҳид бўлдик. Буни Наманган вилоятининг турли туманларидан, шаҳар ва қишлоқларидан келиб тушган мурожаатлар ҳам айтиб турибди. Масалан, яқинда сайтимиз орқали 6 йил сувсиз. Наманганда асрга хос бўлмаган манзаралар” сарлавҳали мақолада ҳам вилоятнинг Наманган шаҳри, “Гўзал” массиви, Меҳнатобод МФЙ, Баҳористон кўчасидаги тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммо кўтариб чиқилган эди. Бундан ташқари, мана шундай мурожаатлар Тўрақўрғон тумани Шаханд қишлоғидан, "Янги aср" МФЙ ҳудудидан ва вилоятнинг яна бошқа ҳудудларидан ҳам келиб тушган.

Таҳририят сафар давомида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан турли масалаларда очиқ суҳбат ўтказди. Ушбу суҳбат давомида вилоятда мавжуд муаммолар тилга олинди ва уларнинг ҳал этилиши борасида фикрлар ўртага ташланди. Сув масаласи ҳам Наманган вилоятида жуда мураккаб масала. Бугун сув билан таъминланиш даражаси, айниқса қишлоқларимизда жуда ҳам паст. Бугун сув билан таъминлаш даражаси 74 фоизни ташкил этади. Қишлоқлар бундан ҳам паст аҳволда. Лекин бу борада ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча қабул қилинган ҳужжатга кўра, Наманган вилояти ва Наманган шаҳрини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 160 миллион долларлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади”, деб таъкидлаган эди биз билан суҳбатда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров. 

Умид қиламизки, бу каби ҳолатлар энг қисқа вақт оралиғида ижобий томонга бартараф этилади. Зеро, электр таъминоти билан боғлиқ баъзи камчиликлар, табиий газ билан бўладиган ҳар хил муаммолар ўртага чиқавериб, бу салбий ҳолатларга кўпчилик, айниқса, қишлоқ аҳолиси, афсуски, кўникиб қолди. Лекин тоза ичимлик суви масаласи билан боғлиқ бу каби шароитларга фуқароларимизни ўргатиб қўйишга асло ҳақимиз йўқ, деб ўйлаймиз...

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар