Бельгияда чорвани ислом меъёрларига кўра сўйишнинг ман қилинишига қарши чиқилмоқда

Жамият 18 Май 2017 8249
Фото: aa.com.tr

Бельгиянинг мусулмон ва яҳудий жамоалари вакиллари француз тилида сўзлашувчи Валлония вилояти ҳудудий парламентининг ислом меъёрлари бўйича чорвани сўйишни ман қилиш қароридан норози бўлмоқдалар.

"Анадолу" ахборот агентлигининг хабар беришича, Бельгия аҳолисининг 6% ини ташкил қилувчи мусулмон ва яҳудий жамоалари вакиллари, уларнинг фикрича, мамлакат аҳолисининг дин эркинлиги ҳуқуқини камситувчи ушбу қарорни бекор қилишга эришмоқчилар.   

Бельгия мусулмонлар уюшмаси бошлиғи Салоҳ Эчаллаоунинг айтишича, мусулмон жамоа вакиллари Валлония парламентини бундай қарор чиқаришдан олдин уларнинг фикрларига қулоқ тутишга бир неча бор чақиришган.

“Мен шахсан ўзим парламент спикерига ушбу масала бўйича биз билан маслаҳатлашиш ҳақидаги мактубни юборганман. Биз муросага боришга тайёр эдик, лекин парламент бизнинг фикримизга қулоқ тутмай, шошқалоқлик билан қарор қабул қилди”, деди Эчаллаоу.

Унинг сўзларича, мусулмон ва яҳудий жамоалари вакиллари ушбу муаммони Бельгия қонунларига мувофиқ ҳал этиш учун биргаликда ҳаракат қилмоқчилар. "Биринчи навбатда бу қарор бўйича Конституцион судда баҳслашмоқчимиз", деб айтди Эчаллаоуи.

Бельгия бош раввини Элберт Гигининг айтишича, Валлония парламенти қарори бу иккала жамоа вакиллари учун ҳам фожиадир. "Бу қарор демократик давлат ҳисобланган Бельгияда инсон ҳуқуқларини, жумладан дин эркинлиги ҳуқуқини бузади. Бу адолатсиз қарордир", деб таъкидлаб ўтди Гиги. 

Гининг айтишича, парламент депутатлари чорвани диний меъёрларга кўра сўйиш мусулмон ва яҳудийлар учун муҳим аҳамиятга эгалигини англамаяптилар.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар