Боку—2017, еттинчи кун. Олтита олтин, иккита кумуш ва битта бронза

Спорт 18 Май 2017 23963
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Бугун, 18 май куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида IV «Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари»нинг еттинчи кунги мусобақалари давом этди. Шу куни Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғармаси яна 9та медаль билан бойиди (6та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза). 

Бугун ўзбекистонлик 14 нафар спортчи 5та спорт турида иштирок этишди.

Енгил атлетика
Пара-атлетика йўналишида иштирок этаётган Александр Свечников эркаклар ўртасидаги найза улоқтириш (F13) баҳсларида тенгсиз бўлди ва олтин медаль олди. У найзани 70 м масофага улоқтирди ва жаҳон рекордини ўрнатди.

Баландликка сакраш машқларида 1,80 натижани қайд этган Надия Дўсанова олтин медалга эга бўлди.

200 метр масофага югуришда финал босқичида иштирок этган Нигина Шарипова эса маррага учинчи бўлиб етиб келди (23,66 секунд) ва бронза билан тақдирланадиган бўлди.

Босқон улоқтириш бўйича финалда иштирок этган Сухроб Хўжаев эса натижага эриша олмади.

Спорт курашлари
Юнон-рум кураши бўйича баҳсларда 130 кг вазн тоифасида иштирок этган Мўминжон Абдуллаев дастлаб суриялик Р.Алкрадни енгди, кейин озарбойжонлик С.Шариати тўсиғидан ўтди. Финалда туркиялик Осман Йилдиримга имкониятни бой берган Абдуллаев кумуш медаль билан кифояланадиган бўлди.

66 кг вазн тоифасидаги Мирзобек Раҳматов эса чорак финалда марокашлик А.Ҳанинени енгди, аммо ярим финалда озарбойжонлик К.Маммадовга ютқазди. У бронза учун баҳсда  эронлик М.Зайдванддан ҳам енгилди.

Таэквондо WTF
-62 кг вазн тоифасида турнирда финалга етиб келган Умида Абдуллаева Туркия вакили Ирем Яманга қарши даянга чиқиб, 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди ва кумуш медаль билан кифояланди. У кун давомида дастлабки жангида покистонлик Ямна Сиддиқийни (20:0), чорак финалда Қозоғистон вакили Гулим Бибалаевани(4:3) ярим финалда марокашлик Саукайна Элаунийни (5:4) мағлуб этганди. 

-74 кг вазн тоифасида даянга чиққан Никита Рафалович барча рақибларини мағлубиятга учратиб турнирнинг олтин медалини қўлга киритди. Саралашдан озод қилинган Рафалович, биринчи жангда иорданиялик А.Аладарбини енгди, у финалда эронлик кучли рақиби Хусровфарни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Фото: МОҚ

Теннис
Яккалик баҳсларида иштирок этаётган Сергей Фомин нимчорак финалда туркманистонлик Й. Рогесскийни 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди. У кейинги босқичда туркиялик А.Селибилекка қарши кортга чиқади.

Камола Умарова эса озарбойжонлик Амина Дикни 6:0, 6:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, чорак финалга ўтди. Унинг навбатдаги рақиби туркиялик А.Аксу бўлади.

Жуфтлик баҳсларида Амал Султонбеков/Саидаъло Саидкаримов жуфтлиги Зайид/Зайид жуфтлигини (Қатар) енгди - 6:2, 5:7, 1:0.

Бокс
Бокс терма жамоасининг финалга чиққан уч вакили ҳам олтин медалга эга бўлди.

-56 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Абдулҳай Шораҳматов финалда Туркманистон вакили Ёқуб Мередовга қарши рингга чиқди. У рингда тўлиқ устунлик намойиш этиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медални қўлга киритди.

-64 кг вазн тоифаси вакили Алиёр Норалиев финалда мисрлик Ислом Муҳаммедовни мағлубиятга учратди ва олтин медаль эгаси бўлди.

– 69 кг вазн тоифасида мезбонлар вакили Тамерлан Абдуллаевга қарши рингга кўтарилган Бобо-Усмон Ботуров тўла устунликка эришди. У ҳакамлар қарорига кўра 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медаль билан тақдирланадиган бўлди.

Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 54тага етди (14та олтин, 14та кумуш ва 26та бронза). Терма жамоа 57 мамлакат орасида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 59249 Жамият
Имом Бухорий мажмуаси яқинида уйи бузилган оилалар товон пули олишолмаяпти
23:01 / 21.07.2017 32394 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 82360 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 91595 Жамият
«Манчестер Сити» Данилони ўз сафига қўшиб олди
13:25 10 Спорт
Самарқанддаги Халқ қабулхонаси Президент ва халқ ишончини оқлаяптими?
12:50 1647 Жамият
Жиззахда уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди
12:30 1918 Жамият
«Барселона» футболчилари Неймарни қолишга кўндирган бўлиши мумкин
12:15 2156 Спорт
Ҳонгконгга тропик пўртана ёпирилди
12:00 2084 Жаҳон
Олмазорда ҳовлиси учун харидордан 10 минг доллар олиб, ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди
11:45 1980 Жамият
Кўпроқ янгиликлар