Forbes'дан АҚШнинг энг муваффақиятли фаолият юритувчи аёллари рейтинги

Иқтисодиёт 18 Май 2017 6118
Фото: Flickr

Forbes журнали АҚШнинг ўз кучи ва меҳнати билан муваффақиятга эришган энг бадавлат аёллари рўйхатини тақдим этди. Рейтингни Little Caesars Pizza ҳаммуассиси Мариан Илитч бошқармоқда. Унинг молиявий ҳолати 5,1 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Иккинчи поғона ABC Supply компанияси ҳаммуассиси ва раиси Диана Хендриксга насиб этди - 4,9 миллиард доллар.

Учинчи ўринда - Love компаниясининг ижрочи котиби ва Love Family Fund раиси Жуди Лав, шунингдек телебошловчи ва ишбилармон Опра Уинфри - 2,9 миллиард доллардан.

Gap ҳаммуассиси Дорис Фишер бешинчи ўринни эгаллади. Epic Systems асосчиси ва бош директори Жуди Фолкнер олтинчи ўринни Hewlett Packard Enterprise бош директори ва HP Inc. раиси Маргарет Уитмен билан бўлишди.

Илк ўнликдан шунингдек J.B. Hunt Transport Services вакили Жонелл Хант, "Лас-Вегас қироличаси" Элейн Винн ва Wonderful Company'дан Линда Ресниклар жой олди. 

Бундан ташқари, рейтингга дизайнерлар Вера Вонг (29-ўрин), Тори Берч (30-ўрин), Донна Каран (38-ўрин), Диана фон Фюрстенберг (51-ўрин)лар ҳам киритилган.

Рейтингда шоу-бизнес вакилларидан Мадонна (32-ўрин), Селин Дион (43-ўрин), Барбра Стрейзанд (44-ўрин), Бейонсе (46-ўрин), Тейлор Свифт (55-ўрин) номлари қайд этилган.
 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар