Франциялик теннисчи Адриан Маннарино Рим шаҳрида “Мастерс” сериясидаги мусобақа биринчи даврасида уругвайлик Пабло Куэвас билан учрашувда ажойиб теннис трюкини амалга оширди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео Tennis TV’нинг YouTube-каналида эълон қилинди.

Французнинг қисқартирилган зарбасидан сўнг, тўп кучли айланма ҳаракат туфайли кортнинг уругвайлик спортчи турган қисмига тушди, кейин эса яна ортга қайтиб кетди. Мураккаб элемент ҳисоб Маннарино фойдасига иккинчи сетда 1:0 бўлиб турганида бажарилди.

Баҳсда Куэвас 6:4, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди. Уругвайлик АТР рейтингида 23-ўринни эгаллаб турган бўлса, Маннарино – 47-поғонада.