Google Android O дастуридаги янгиликлар нималардан иборат?

Технология 18 Май 2017 3600
Фото: Google Images

Американинг дунёга машҳур Google компанияси 2017 йил 17 май куни ташкил этилган анъанавий Google I/O конференциясида ўзининг янги маҳсулотларини намойиш этгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Google компаниясининг Android дастурий таъминотларини ишлаб чиқариш бўйича вице-президенти Дейв Бёрке анжуманда Android O — мобил амалий тизимининг янги авлодини тақдим этди. 

Android O иккинчи намунасининг ишлаб чиқарувчилар учун янгиликларидан бири — Vitals хизмати бўлди. У смартфон батареясининг ишлаш муддатини узайтириш учун қурилманинг «ўта муҳим кўрсаткичлари»ни назорат қилади. У, шунингдек, смартфон иши учун жуда хатарли бўлган иловаларни ҳам тўхтатади.

Фото:  Google Images

Google Play Protect функцияси эса смартфонга ғаразли иловалар ўрнатилгани ёки йўқлигини аниқлайди. Шундай иловалар топилган тақдирда блокланади ва смартфондан ўчирилади. Бу каби таҳдидларни мустақил ўрганувчи алгоритм аниқлайди. 

Шу билан бирга, Google Play Protect ёрдамида йўқолган смартфонни топиш мумкин бўлади. У iOS дастуридаги Find My iPhone функциясини ёдга солади. Эндиликда, Android фойдаланувчилари бунинг учун бошқа иловаларга мурожаат қилишлари талаб этилмайди. Protect Google Play қурилмаларининг барчасига ўрнатилган бўлади.

Иловалардаги янги хабарларни айни иловани ишга туширмасдан кўриш имконияти ҳам тақдим этилган. Notifications Dots деб номланувчи функцияда илова ёрлиғи узоқ вақт мобайнида босиб туриш билан хабарни кўриш мумкин бўлади.

Нусха кўчириш ва жойлаш функцияси сунъий ақл билан қўллаб-қувватланади. Алгоритм матнда компаниялар ва идораларнинг номлари, манзили ва телефон рақамларини кўрсатади. Икки марта ёки узоқ босилса улар тўлиғича ажратилади. 

Фото:  Google Images

Бёркенинг изоҳ беришича, бу функциянинг киритилишига сабаб шуки, Android фойдаланувчилари, асосан, телефон рақамлари ва номлардан кўпроқ нусха кўчиришади. Бундан ташқари, идора манзилини кўчириш билан бирга, уни бир ҳаракат воситасида харита ёки Gmail иловасида очиш мумкин бўлади.

Бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг иловаларида логин ва паролларни автоматик киритиш мумкин бўлади. Бунинг учун маълумотларни дастлаб Chrome браузерида сақлаш талаб этилади. Яна YouTube сайтидаги видеоларни кичикроқ экранда - picture-in-picture тартибида очиш мумкин. Шу билан видео кўриш баробарида бошқа иловалардан фойдаланса бўлади.

Фото:  Google Images

Қайд этиш жоизки, намойиш этилган имкониятлар Android O Developer Preview 2 намунасида мавжуд бўлиб, уни 17 майдан Nexus 5X ва 6P, Nexus Player ва Pixel смартфонларида синовдан ўтказиш мумкин. Google компанияси бу янгиланишнинг босқичма-босқич амалга оширилишини айтмоқда. 

Android O дастурий таъминоти 2017 йил ёзида расман ишга туширилади. Бироқ, ҳозирча, унинг расмий номи ва муддати маълум эмас. Google I/O анжуманида бу ҳақда эълон қилинмади. Янгиланишлар чиқиши жадвалига кўра, у июл-август ойларида рўй беради. Унинг биринчи бета-намунаси март ойидаёқ ишлаб чиқарувчиларга ҳавола қилинган эди.

Кун янгиликлари
Шавкат Мирзиёев экспорт соҳасидаги камчиликлар учун қатор раҳбарларни огоҳлантирди
21:49 / 27.06.2017 20609 Ўзбекистон
Ноқонуний интернет: турли мамлакатларда қандай хизматлар блокланган
19:00 / 27.06.2017 15677 Технология
Ўзбек футболига қарғиш текканми?
16:17 / 27.06.2017 38725 Спорт
Иқбол Мирзо: “Ҳар ерда Ўзбекистон биз билан!..”
JICA ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги лойиҳага қўл уришди
Мадҳияни астойдил айтмайдиган филиппинликларга жарима солинади
22:01 142 Жамият
Газ ва электр тўловлари Ўзбекистон аҳолиси ойлик маошининг 7,5 фоизини ташкил қилади
Германияда дунёдаги илк горизонтал ҳаракатланувчи лифт синовдан ўтказилди
Дайжест: коммунал қарздорлик муҳокамаси, вазирликнинг шубҳали танлови, “таслим этилган” Telegram ва куннинг бошқа хабарлари
21:46 2970 Жаҳон
Тишланган қулоқ воқеасига 20 йил бўлди (фотожамланма)
21:40 3938 Спорт
Кўпроқ янгиликлар