16 май куни «Ўзбектелеком» АК бош офисида «Ўзбектелеком» АК раҳбарияти ва мутахассисларининг Google Global Cache (GGC) компанияси вакиллари билан иш юзасидан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида ҳамкорлик ҳамда Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервисларининг сифатини яхшиланиши масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда GGC вакиллари Дейв Швартс ва Ян Клири «Ўзбектелеком» АК технологик майдонида GGC ускуналарини ўрнатиш орқали Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервислари сифатининг яхшиланиши имкониятларини намойиш этдилар.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишиб олдилар. «Ўзбектелеком» АК тармоғида GGC боғламали CDN’нинг ишга туширилиши билан Google энг оммавий ресурсларини кешлаш имконияти пайдо бўлади, бу эса Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервисларининг сифатини сезиларли даражада оширади.