iPhone 8'нинг якуний дизайни намойиш этилди

Технология 18 Май 2017 16543

Ижтимоий тармоқларда iPhone 8 макетининг янги суратлари тарқалди. Суратлар BGR порталига жойланди.

Манбада таъкидланишича, макет Apple'да тасдиқланган iPhone 8 чизгилари бўйича ишланган. Уларнинг сўзларига кўра, янги iPhone айнан шундай кўринишга эга бўлади. Суратларда Apple'нинг янги смартфони орқа қопқоғи шишадан ишлангани, иккиламчи камера эса вертикал бўлишини кўриш мумкин. Шунингдек, худди iPhone 7'да бўлгани каби 3,5 миллиметрли қулоқчин улагич йўқ.

Макетда TouchID сканерли Home тугмаси йўқ. Эҳтимол, Apple бармоқ излари сканерини смартфоннинг орқа қопқоғига эмас, экранга ўрнатар.

Латвиялик блогер Бенджамин Гескин 2017 йилнинг апрелидаёқ ўзининг Twitter'ида  шунга ўхшаш суратларни чоп этганди. Унинг сўзларига кўра, суратларда ишчи прототип эмас, корхонада яратилган смартфонлар макети тасвирланган бўлган.

Янги iPhone 2017 йилнинг кузги мавсумида, Apple'нинг доимий тақдимотида намойиш этилади. Маълумотларга кўра, смартфон 5,8 дюймли OLED-дисплейга эга бўлади.

 

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 33056 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 23192 Жамият
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 13601 Технология
Ўзбекистонда Миллий медиа кенгаш ташкил этилди
2025 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши 19,7 фоизга етказилади
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш Дастури қабул қилинди
Шавкат Мирзиёев Миср президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди
Украинада тинчлик жараёнини тиклаш борасида Трамп маъмуриятининг режалари
00:07 844 Жаҳон
Электр энергияси ва газ тармоғидан қарздорлик туфайли узилган истеъмолчилар қайта уланиш учун ҳақ тўлашади
Олий хўжалик cудига янги судья сайланди
23:54 / 29.05.2017 1614 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар