Пайшанба куни Шимолий Кореянинг Ражин тумани ва Россиянинг Владивосток шаҳри ўртасидаги янги доимий йўналиш бўйича юк-йўловчи теплоходи илк рейси Приморьега келди. Бу ҳақда РИА Новости ташувчи компания "ИнвестСтройТрест" вакилига асосан хабар берди.

"Кема эрталаб Владивостокнинг Денгиз вокзалига етиб келди", - дея хабар берган суҳбатдош. Теплоход тескари йўналиш бўйича жума куни кечқурун йўлга чиқади.

Хабар қилинишича, кема бортида туристлар бўлмаган, теплоход россияликлар ва Хитой туркомпаниялари вакилларини олиб келган, улар йўналишни текшириб кўрган. Режага кўра, хитойлик туристларга келаси ҳафтадан бошлаб хизмат кўрсатила бошланади.

Аввал КХДР ва Россия ўртасида йўловчи кемалари қатнови бўлмаган. Шимолий Кореянинг Насон шаҳри ва унинг тумани Ражин алоҳида иқтисодий зона мақомини олди. Шу тариқа, бизнесни эркин юритиш имконияти яратилди. 

"ИнвестСтройТрест" маълумотига кўра, дастлабки пайт Россияга Хуньчундан (ХХР) хитойлик сайёҳларни, рус туристларни эса Ражинга ва шимолий кореялик ишчиларни Россия ҳамда тескари йўналишда манзилига етказиш режалаштирилган. Кема учта қуруқ трюмга эга бўлиб, унга 1500 тонна юк сиғиши мумкин.