Колумбиядаги Картахена курорт шаҳрида камида 3 та портлаш юз берди, деб хабар бермоқда Noticias портали. Барча портлашлар кемалар қуриладиган верфда юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 22 киши жароҳат олган. Ҳукумат воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқда. Ҳозирча бу теракт бўлгани ёки кемасозлик заводида юз берган авария оқибати эканлиги номаълумлигича қолмоқда.