Нью-Йорк марказидаги Таймс-Сквер майдонида ҳайдовчи автомобилида одамларни уриб кетиши оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлди, умумий ҳисобда 22 киши жароҳат олди.

"Машина остига 23 пиёда тушган, тўқнашув оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 22 жабрланувчи эса шифохоналарга етказилган", деб маълум қилди полиция комиссари Жеймс О'Нил CBS телеканали эфирида. 

18 май аввалроқ куни автомобиль Таймс-сквер майдонида пиёдаларни уриб кетган. Шаҳар мэри Билл де Блазионинг айтишича, айни вақтда воқеа теракт сифатида қаралмаяпти. Бироқ гувоҳларнинг айтишича, ҳайдовчи буни атайлаб содир этган, чунки у ҳаракатга қарши ва пиёдалар йўлакчаси бўйлаб юриб, одамларни уриб кетган.  

Ушбу воқеани содир этган ҳайдовчи собиқ ҳарбий бўлиб чиқди. Бу кимса 26 ёшли Ричард Рохас бўлиб, у аввал 2008 ва 2015 йилларда маст ҳолатда машина ҳайдаганлик учун ҳибсга олинган. Айни вақтда эркакнинг қонида алкоголь ёки гиёҳванд модда борлиги текширилмоқда. 
Воқеа гувоҳлари полиция томондан ҳайдовчининг қўлга олиниши видеосини тасвирга олишди. Видеода ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қўллари кишанланган эркакни машина ўтказаётганларини кўриш мумкин.