Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари орқали гиёҳванд моддалар транзити ҳамда Хитой, Европа ва Украинадан гиёҳванд моддалар етказиб берилиши ошганини маълум қилди.

"Халқаро жиноий гуруҳлар томондан гиёҳванд моддаларни тарқатиш учун интернет ва электрон тўловлар фаол равишда қўлланаётганини, Хитой, Европа ва Украинадан гиёҳванд моддалар етказиб берилиши, афғон гиёҳванд моддалари ишлаб чиқариши, Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари орқали гиёҳванд моддалар транзити ошганини қайд қилмоқдамиз", деб айтди Патрушев "Российская газета" нашрига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, гиёҳванд моддалар трафигини ташкиллаштиришда энг кўп жиноий фаолликни анъанавий равишда муҳожирлар намоён этмоқдалар.