Reuters: Трамп Форс кўрфази мамлакатларини НАТО каби алянс тузишга чақириш ниятида

Жаҳон 18 Май 2017 3504
Фото: AFP

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг илк хорижий сафари чоғида Форс кўрфази мамлакатларини Яқин Шарқда НАТОга ўхшаш ташкилот тузишга чақириш ниятида. Бу ҳақда Reuters агентлиги Вашингтон маъмуриятидаги манбасига асосланган ҳолда хабар қилди

Манбанинг сўзларига кўра, Трамп "Саудия Арабистонига уюштирадиган ташрифида Форс кўрфази мамлакатларини Яқин Шарқда НАТОга ўхшаш кучни ташкил этишга чақиради".

Аввалроқ, Оқ уй маъмурияти мамлакат президентининг 21-27 май кунлари ўзининг илк хорижий сафарига чиқишини, унинг доирасида Саудия Арабистони, Исроил, Италия, Ватикан ва Белгияга ташриф буюришини маълум қилган эди. Бундан ташқари, Трамп G7 ва НАТО саммитларида ҳам иштирок этади. НАТО саммити 25 май куни бўлиб ўтади. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар