Шерматов: Тошкент метросида мобил алоқа ва интернет пайдо бўлади

Ўзбекистон 18 Май 2017 15722

Тошкент метрополитенида мобил алоқа ва шаҳардаги парклар, дам олиш масканлари, шунингдек, олий ўқув юртларида бепул симсиз интернет қачон пайдо бўлиши масаласига ойдинлик киритилди. Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов шу ҳақда берилган саволга жавоб берар экан, ҳар сафар ушбу масала муҳокама қилиниши бошланганида, дунёнинг қайсидир нуқтасидаги метро бекатида террорчилик акти содир этилади. 

"Шу сабабли, фуқароларнинг хавфсизлик масаласи кун тартибига чиқади. Чунки, портловчи қурилмаларни мобил телефон воситасида масофадан ҳаракатга келтириш мумкин. Бироқ, бу метрода ҳеч қачон мобил ва интернет алоқа бўлмаслигини англатмайди", — деди вазир вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов. 

Унинг таъкидлашича, метрополитен раҳбарияти билан бу масаладаги музокаралар олиб борилмоқда, шу билан бирга, бугунги кунда метрода мобил алоқа ва интернет бўлиши замон талабидир. Шу сабабли мазкур лойиҳани "Ўзбектелеком" АКнинг шўъба корхонаси “Uzmobile” томонидан амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Шерматов, шунингдек, мамлакатда жамоат транспортининг бошқа турлари ва умумий фойдаланишдаги жамоат жойлари, хусусан, парклар, хиёбонлар, йирик савдо мажмуалари ва дам олиш масканларини бепул wi-fi тармоқлари билан таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилаётганини қайд этди. Айни вақтда, унинг меъёрий-ҳуқуқий жиҳатлари ишлаб чиқилмоқда. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49579 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 103397 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52988 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9865 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20537 Ўзбекистон
Ливан Сурия чегараси яқинида ҳарбий юриш бошлади
08:57 46 Жаҳон
Венесуэла президенти коррупцияга алоқадорликда айбланди
08:57 15 Жаҳон
АҚШ Руминияга 1,25 млрд долларлик ракета тизимлари етказиб бермоқчи 
08:53 26 Жаҳон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 623 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1694 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар