Швеция полицияси электромобилларни муваффақиятли синовдан ўтказди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Ҳаммаси бўлиб тўққизта электрокар тестдан ўтказилган.

Швеция миллий полицияси вакили Ҳенрик Лангмаркнинг таъкидлашича, электромобиллар фақат қисқа масофалар, жумладан, учрашувлар ёки қўлга олиш жараёнига бориш ва кишиларни сўраб-суриштириш учун ишлатилган, бироқ биронта ҳам электрокардан патруль машинаси сифатида фойдаланилмаган.

Швеция полицияси электромобилларни 2030 йилга бориб ёқилғидан фойдаланишни тўхтатиш бўйича дастур доирасида синовдан ўтказмоқда.