Тошкентда ҳар бир автобусга 3 тадан вентилятор мосламаси ўрнатилади

Жамият 18 Май 2017 7474
Фото: Тошшаҳартрансхизмат

2017 йилнинг 17 май куни "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси в.в.б. Х.Холматов раислигида жамият таркибидаги барча корхоналар раҳбарлари, мутасадди ходимлари иштирокида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Тошшаҳартрансхизмат" ахборот хизмати.

Йиғилишда автобус корхонаси раҳбарларига ишни тубдан яхшилаш ва фидокорона меҳнат қилиб ўзини кўрсатиш учун раҳбарларга берилган 10 кунлик муддатдан 5 куни ўтиб кетганини, ўтган вақт давомида сезиларли ўзгаришлар бўлмагани танқид қилинди.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимида ижобий ўзгаришлар қилиш ва аҳолининг розилигини олиш учун автобус корхоналари раҳбарларига берилган ўн кунлик муддатдан 5 куни қолганлигини таъкидлаб, ўтган 5 кун давомида ишни яхши томонга ўзгартирмаган раҳбарлар огоҳлантирилди. 

"3-автобус саройи" МЧЖ директорининг тасарруф бўйича ўринбосари ўзига берилган топришиқларнинг бажарилишида масъулиятсизликка йўл қўйганлиги, ўз касбига совуққонлик билан ёндашганлиги, автобус ҳайдовчилари ўртасида тушунтириш ишларини етарлича олиб бормагани ва меҳнат интизомини сусайтириб юборгани уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш таклифи берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Германиядан келтирилган 1,95 млн. евролик асл эҳтиёт қисмлар жамиятнинг "Тошавтотаъмирхизмат" УК томонидан қабул қилиб олингани ва ушбу эҳтиёт қисмларни узоқ муддатдан буён тўхтаб турган автобусларга қўйиб, йўналишларда ҳаракат мунтазамлигини кўтариш бўйича корхона раҳбарларига ва мутасадди ходимларга аниқ топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ҳар бир автобусга ҳайдовчига қуёш нурининг тўғридан-тўғри тушишининг олдини оладиган ҳамда кўринишини чекламайдиган махсус соябон (парда) ўрнатиш, куннинг жазирама кунларида йўловчиларга ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир автобусга 3 тадан вентилятор мосламасини ўрнатиш бўйича автокорхона раҳбарлари мутасадди ходимларга вазифалар берди.

Йиғилишда яна бир масала кўриб чиқилди ва унга кўра, ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажармасдан масъулиятсизликка йўл қўйганлиги учун "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раисининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари М.Валиевни эгаллаб турган вазифасидан озод этиш таклифи берилди.

Кун янгиликлари
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 107312 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 45840 Жамият
ЖАРда имо-ишоралар тилига давлат тили мақоми берилиши мумкин
23:30 72 Жаҳон
Ақлдан озаётган рақамлар. «Монако» Мбаппе учун янги нарх белгилади
23:25 906 Спорт
Бухородаги даволаниш масканларида ўғрилик содир этилди
23:16 616 Жамият
Тарихда илк марта халқаро космик станция экипажига олим раҳбарлик қилади
23:12 415 Жаҳон
22 нафар давлат хизматчиси Кореяда ахборот технологиялари бўйича таълим олиб қайтади
Республика Маънавият ва маърифат маркази қайта ташкил этилади
Нукусда арзон нархли телевизор ва кондиционерлар ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушади
Кўпроқ янгиликлар