Туркия курдлар сабабли Раққадаги операцияда иштирок этишдан бош тортмоқда

Жаҳон 18 Май 2017 3151

Туркия агар АҚШ Суриянинг Раққа шаҳрини озод қилиш операциясига суриялик курдлар мудофаа кучларини (YPG) жалб қилмоқчи бўлса, унда бу операцияда иштирок этмайди, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.     

"Биз АҚШга сафар вақтида Раққадаги операцияни муҳокама қилдик ва АҚШ Раққадаги операцияни жуда нозик қабул қилмоқда. Биз агар у ерда YPG бўлса, унда операцияда иштирок этмаймиз, уни ўзингиз ўтказаверасиз, агар сизнинг Раққа бўйича қарорингиз шундай бўлса, унда омад, деб айтдик", деб таъкидлаб ўтди Эрдўған Истанбулда ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар олдидаги нутқида.  

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрдўған билан Вашингтондаги музокаралари 16 май куни икки давлат ўртасида Трампнинг яқинда суриялик курдларни қуроллантириш ҳақидаги қарори билан боғлиқ равишда авж олган зиддиятлар ортида ўтди. Туркиянинг бу масала бўйича расмий позицияси шундан иборатки, Суриядаги курд тузилмалари Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси билан боғланган.   

Асосини курд лашкарлари ташкил қилувчи "Сурия демократик кучлари" (SDF) Раққани ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича жанглар олиб бормоқда. Уларни АҚШ авиацияси ва махсус кучлари қўллаб-қувватламоқда. SDF’да таъкидланишича, Раққага ҳужум ёз бошида бошланади.

Кун янгиликлари
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 107312 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 45840 Жамият
ЖАРда имо-ишоралар тилига давлат тили мақоми берилиши мумкин
23:30 72 Жаҳон
Ақлдан озаётган рақамлар. «Монако» Мбаппе учун янги нарх белгилади
23:25 906 Спорт
Бухородаги даволаниш масканларида ўғрилик содир этилди
23:16 616 Жамият
Тарихда илк марта халқаро космик станция экипажига олим раҳбарлик қилади
23:12 415 Жаҳон
22 нафар давлат хизматчиси Кореяда ахборот технологиялари бўйича таълим олиб қайтади
Республика Маънавият ва маърифат маркази қайта ташкил этилади
Нукусда арзон нархли телевизор ва кондиционерлар ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушади
Кўпроқ янгиликлар