Ўзбекистон нефть ва газ саноатини ривожлантиришга 30 миллиард доллар йўналтиради

Ўзбекистон 18 Май 2017 5307
Фото: AP

«Ўзбекнефтегаз» МХК 2016-2020 йилларда углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида тайёр экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурини амалга оширмоқда. Унинг доирасида қиймати 30,4 млрд. доллар бўлган 78 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланган, деб ёзмоқда «Ўзбекистон нефть ва газ журнали».
 
Бу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан ишлаб чиқариш ҳажмида табиий газни чуқур қайта ишлаш йўли орқали юқори қўшилган қиймат 5,8 баробарга ошади, 15 та янги маҳсулот тури ишлаб чиқаришни ўзлаштириш имкони яратилади (улар орасида - поливинилхлорид, АБС-пластик, синтетик каучук,  суперабсорбент, ароматик углеводородлар бор). Лойиҳаларни амалга ошириш 13 мингдан ортиқ янги иш ўрнини яратиш имконини беради.

Энг йирик лойиҳалар орасида «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини Сурхондарё вилоятида газкимё мажмуасини қуриш орқали қўшимча тадқиқ қилиш, Шўртан ГККда тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш, Қашқадарё вилоятида полиэтилен ва полипропилен олиш орқали табиий газдан олефинлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Жиззах вилоятида нефтни қайта ишловчи янги заводни қуриш, Шўртан ГКК ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш ва бошқалар бор.

Хусусан, Шўртан ГКК ишлаб чиқариш қувватларини ошириш лойиҳаси алоҳида эътиборга лойиқ, уни амалга ошириш истиқболда технологик кластер ташкил этишга ёрдам беради. Унинг реализацияси нефткимё саноатини янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратади.

Биринчи босқичда синтетик нафта, полиэтилен ва полипропиленнинг янги турларини қайта ишлаш, шунингдек пиролиз дистилляти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган. Пиролиз дистиллятидан янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконияти Қашқадарё вилоятида технологик кластер ташкил этиш учун асос бўлади.

Таъкидланишича, «Ўзбекнефтегаз» МХК сармоявий сиёсати биринчи навбатда, нефтгаз саноатини диверсификация ва модернизация қилиш, нефть, табиий газ ва газ конденсатини яримфабрикатлар ва юқори қўшимча қийматли тайёр экспортбоп маҳсулотга чуқур қайта ишлаш, бу мақсадга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш имконини беради.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53626 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65581 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161209 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26957 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 47 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 51 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 494 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 972 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар