Vodafone уяли алоқа операторининг Украинадаги бўлими биринчи бўлиб Украинада Россия ижтимоий тармоқларига киришни тўсди. 

"112 Украина" телеканалининг хабар беришича, айни вақтда "Киевстар" ва "Лайф" операторлари ҳам санкция остига тушган Россия сайтларига киришни чеклаш бўйича иш олиб бормоқда. 

Аввалроқ "Укртелеком" Украинада "Вконтакте" ва "Одноклассники" ижтимоий тармоқларини тўсиш бўйича ишни бошлагани маълум қилинганди.

16 май куни Украина президенти Пётр Порошенко Россиянинг жисмоний ва юридик шахсларига қарши санкциялар рўйхатини кенгайтириш ҳақидаги фармонни имзолади. Жумладан, санкциялар остига "Яндекс" ва Mail.Ru сайтлари ҳамда "Вконтакте" ва "Одноклассники" ижтимоий тармоқлари тушди.