Зангиотада машҳур ёрлиқдаги сохта маҳсулотлар фош этилди

Жамият 18 Май 2017 11907
Фото: Getty Images

Сурхондарёлик Рустам Низомов ҳамда бухоролик Жамшид Топилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзаро тил бириктириб, Зангиота туманининг Эркин маҳалласидан ижарага уй олишади ва яширин ишлаб чиқаришни йўлга қўядилар, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Улар турли жойлардан қоплардан кир ювиш ва болалар истеъмол қиладиган каша тайёрланадиган кукунларни олиб келиб, уларни турли машҳур ёрлиқлар остида қадоқлашади. Ачинарлиси, бу кимсалар гўдаклар истеъмол қиладиган маҳсулотни санитария-гигиена қоидалари талабларига жавоб бермайдиган шароитларда сотувга тайёрлайдилар. Яхшики, улар ниятларига ета олишмади. СВОЖЖДЛҚК департаментининг Зангиота туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Р.Низомов ва Ж.Топиловнинг қилмишлари фош этилди. Улар томонидан сотиш учун қадоқлаб қўйилган 4380 қути кир ювиш кукуни ҳамда 220 килограмм каша маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинди.

Туман санитария-эпидемиология назорати марказининг хулосасига кўра, ушбу кимсалардан олинган маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз эканлиги, инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши маълум бўлди.

Р.Низомов ва Ж.Топиловнинг мазкур қилмиши жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида кўриб чиқилиб, айбланувчиларга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар