Женевада Суриянинг янги конституцияси муҳокама қилинмоқда

Жаҳон 18 Май 2017 2388
Фото: aa.com.tr

Женевада Сурияга оид музокараларнинг VI раунди доирасида Носир Ал-Ҳаририй раҳбарлиги остидаги қуролланган мухолифат делегацияси БМТ бош котибининг Сурия масалалари бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура билан учрашди. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги хабар берди.

Учрашув давомида БМТ вакили Суриянинг янги конституциясини ишлаб чиқиш бўйича махсус гуруҳ тузишга доир таклифини билдирди. 

Мистуранинг фикрича, унинг раислиги остидаги ишчи гуруҳга зиддият томонлари вакиллари кириши керак. Шу муносабат билан у мухолифатга гуруҳ фаолиятида иштирок этиш учун номзодлар тақдим этишни таклиф қилди. 

Бунга жавобан делегация ишчи гуруҳ фаолиятини ташкиллаштиришга оид таклифларини билдирди.

Бир вақтнинг ўзида Башар Асад режими тарафдорлари Сурия ўтиш ҳукуматини шакллантириш мавзуси муҳокамасига ўтиш таклифини илгари сурди. 

Суриядаги уруш 2011 йилнинг март ойида бошланган. БМТ маълумотларига кўра, тўқнашувлар давомида 400 мингдан зиёд киши ҳалок бўлди, 10 миллиондан ортиғи ўз уйини тарк этишига тўғри келди. Бундан ташқари, 4,8 миллион киши мамлакат ташқарисидан бошпана топган. 

Кун янгиликлари
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 107312 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 45840 Жамият
ЖАРда имо-ишоралар тилига давлат тили мақоми берилиши мумкин
23:30 72 Жаҳон
Ақлдан озаётган рақамлар. «Монако» Мбаппе учун янги нарх белгилади
23:25 906 Спорт
Бухородаги даволаниш масканларида ўғрилик содир этилди
23:16 616 Жамият
Тарихда илк марта халқаро космик станция экипажига олим раҳбарлик қилади
23:12 415 Жаҳон
22 нафар давлат хизматчиси Кореяда ахборот технологиялари бўйича таълим олиб қайтади
Республика Маънавият ва маърифат маркази қайта ташкил этилади
Нукусда арзон нархли телевизор ва кондиционерлар ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушади
Кўпроқ янгиликлар