Алишер Усмонов "Арсенал" устидан назоратни қўлга киритиш учун катта маблағ сарфламоқчи

Спорт 19 Май 2017 9347

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Лондоннинг "Арсенал" клуби устидан назоратни қўлга киритиш учун клубнинг энг йирик акциядори, америкалик тадбиркор Стэн Кронкега унга тегишли акцияларни сотиб олиш учун 1,3 млрд евро таклиф қилди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда.

Айни вақтда Усмоновга клубнинг 30 фоиз акцияси, клуб эгаси Кронкега эса 66,76 фоиз акция тегишли.

Маълум қилинишича, Кронке Усмоновнинг таклифини рад этмоқчилигини билдириб қўйган. У норасмий тарзда ўзининг улушини Усмоновга ҳам, бошқа бирор шахсга ҳам сотмаслигини айтган. "Икки ҳафта олдин бу ҳақиқатда юз бериши мумкин деб ўйлагандим, бироқ ҳозир бунга ишончим комил эмас", деб айтган бир манба. 

Ўтган ой Усмонов FT’га берган интервьюсида канонирлар эгаларини танқид қилганди ва уларни жамоани ривожлантириш учун етарлича инвестициялар қилмаётганликда айблаганди. Усмонов клуб акцияларининг 2-рақамли эгаси бўлса-да, клубнинг директорлар кенгашига кирмайди. 

"Арсенал" чемпионат якунланишига бир тур қолганда 72 очко билан 5-ўринни эгалламоқда ва Чемпионлар Лигасида иштирок этишга имкон берувчи 4-ўриндаги клубдан 1 очко фарқ билан ортда қолмоқда. 4-ўринни 75 ва 73 очкога эга "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ҳам эгаллаши мумкин. Жорий мавсумнинг охирги турида 20 май куни "Арсенал" "Эвертон" билан, "МанСити" "Уотфорд" билан, "Ливерпуль" "Мидлсбро" билан учрашади.

Канонирлар охирги 20 йил ичида ҳали бирор марта чемпионатни 4-ўриндан пастроқ ўринда якунлашмаган. Бироқ клуб 2004 йилдан бери Англия премьер-лигасини ютмай келмоқда.

 

Кун янгиликлари
Мулоҳаза: Ўзбекистонда фаол қатламни юзага келтириш имкониятлари
14:02 / 28.05.2017 18199 Ўзбекистон
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 156354 Технология
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 146676 Жамият
МАК Нью-Йоркка Dreamliner'да тўғридан-тўғри рейсларни жорий этмоқда
Спорт қўмитаси раиси Осиё ва Океания давлатлари спорт раҳбарлари билан учрашди
10:41 2 Спорт
ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олган барча клублар номи маълум
10:25 605 Спорт
Австралия Афғонистонга қўшимча ҳарбий хизматчилар юборишга қарор қилди
10:16 418 Жаҳон
Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади
10:09 1914 Спорт
Видео: Автопойгачи жуда жиддий тўқнашувдан сўнг мўъжиза туфайли омон қолди
09:59 1834 Спорт
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
Кўпроқ янгиликлар