Япония императори тахтдан воз кечиш имконига эга бўлиш арафасида

Жаҳон 19 Май 2017 3531
Фото: EPA/FRANCK ROBICHON

Япония ҳукумати мамлакат императори Акихитонинг тахтдан воз кечиши ва тожни меросхўри шаҳзода Нарухитога топширишига рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат 19 майнинг ўзида тасдиқлаш учун парламентга тақдим этилади.  Kyodo агентлиги маълумотига кўра, қонун июнь ойи ўрталарида қабул қилиниши мумкин. 

Қайд этиш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси 83 ёшли император учун махсус ишлаб чиқилди. Акихито 2016 йилнинг августида ўз халқига қилган видеомурожаатида кексалиги туфайли мажбуриятларидан воз кечиш истагини билдирган эди. Тахминларга кўра, у 2018 йил декабрь ойида, 85га кирганида тахтни шаҳзодага топшириши мумкин. 

Албатта, қонун лойиҳасига кўра, Акихито тахтдан тушганидан кейин ҳам "Жаноби олийлари" мақоми, давлат таъминоти ва бошқа имтиёзларини сақлаб қолади. 57 ёшли меросхўр шаҳзода Нарухито эса отаси тождан воз кечиши билан зудлик билан тахтни эгаллайди. 

Япония ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда кейинги ҳолатларни ҳам эътиборга олишга ҳаракат қилиб, тахтдан воз кечиш доимий тус олмаслигига эътибор қаратган. Амалдаги қонунчиликка кўра, императорлар умрларининг охиригача тахтда бўлишади. Сўнгги маротаба Япония императорининг тахтидан воз кечиши 200 йил аввал, 1817 йилда бўлган. Ўша вақтларда бу оддий ҳол бўлгани учун алоҳида қонун қабул қилиниши талаб этилмаган. Умуман, Япония тарихидаги 125 нафар императорнинг деярли ярми тахтдан воз кечган. 

Кун янгиликлари
Хитойдан излаган дастгоҳларини Андижондан топган тадбиркорлар таассуроти
09:11 23514 Жамият
Рамазон ойида тўғри таомланиш учун фойдали маслаҳатлар
14:44 / 26.05.2017 65135 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 138086 Жамият
Telegram асосчиси почтаси бузилиши мумкинлигидан огоҳлантирилди
Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик салоҳияти ривожлантирилади
Хитой Ўзбекистон божхона постларини жиҳозлаш учун 18 млн доллардан зиёд грант ажратади
АҚШ НАТО давлатларини ҳимоя қилишга ваъда берди
21:17 1130 Жаҳон
Уч финал. Лондон дербиси, Энрикенинг сўнгги имкони ҳамда омадли жамоалар финали
20:45 2677 Спорт
Мўсулда аёлларга ниқоб кийиб юриш тақиқланди
20:43 2686 Жаҳон
Дунё ҳафталиги: Трампнинг саргузаштлари, жаҳондаги терактлар тўлқини, Усмонов-Навальний можароси, G7 саммити
20:31 1432 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар