2017 йил 16 майда Wyndham меҳмонхонасида Япониянинг дунёга машҳур Hitachi компаниясининг тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда компаниянинг Ўзбекистон бозорига кириб келган премиум тоифали совутгичларининг тақдимоти ўтказилди. 

Тақдимот маросимига юртимизнинг турли вилоятларидан кўплаб меҳмонлар, ташкилот ва фирма вакиллари ташриф буюришди.

Hitachi — бу молиявий-саноат корпорацияси бўлиб, унинг таркибига 1100дан ортиқ корхоналар киради. Умумий ишлаб чикарилган товар-маҳсулотларнинг 6 фоизи маиший уй-техникасидир. 2020 йилда корпорация ўзининг 110 йиллигини нишонлайди.

Тақдимотда Hitachi компаниясининг фаолияти, ишлаб чиқариш технологияси, Ўзбекистон бозорига олиб кирилган янги совутгичлар серияси ҳамда уларнинг таснифи ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. 

Шунингдек, компания вакиллари Ўзбекистонда бренд ва моделлар сонини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган режалар билан ташриф буюрган мехмонларни таништириб ўтишди. 

Хиденори Зен, Hitachi компаниясининг Яқин Шарқ мамлакатларидаги савдоси бўйича директори:

“Компания ўзининг барча мижозларига 100 фоиз сифатга жавоб берувчи энг сара маҳсулотларини тақдим этади. Бу бизнинг шиоримиздир. Маиший техникаларнинг сифати ва технологияси 100 йилдан ортиқ вақт давомида муваффақиятли ишлаши тажрибалар орқали синалган.  Hitachi доимо инсонларнинг замонавий хоҳиш ва эҳтиёжларига жавоб бера оладиган маҳсулотларни яратади. 

Бугунги тақдимотда эътиборингизга бежирим дизайнга эга совутгичлар серияни тақдим этамиз. Улар Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитига мослаб яратилган. Ўзбекистон бозорида яқин келажакда совутгичлардан ташқари, энг сара кир ювиш машиналари ва чангютгичларнинг ҳам тақдимотини ўтказиш режалаштирилган".

Тадбир сўнгида меҳмонлар янги совутгичлар билан яқиндан танишиб, уларнинг сифати, ташқи кўринишига холисона баҳо беришди. Барча меҳмонларга компаниянинг эсдалик совғалари топширилди ва кечки овқат вақтида ажойиб шоу-дастури тақдим этилди. 

Мазкур бренднинг маҳсулотлари Ўзбекистон бозорида аввалдан мавжуд бўлиб, бироқ чекланган миқдорда бўлган. 

Энди эса Ўзбекистонда расмий савдо ва мижозларга кафолатланган сервис хизматини кўрсатиш дастури мавжуд.

“Hitachi” сузи япон тилидан таржима килинганда, “шафақ (тонг отмок)” маъносини билдиради. Бу суз, компаниянинг асосий фалсафасини акс эттиради: инсонлар ва жамиятга янги технологиялар орқали ёруглик, янгилик ва келажакни яратишдир. 

Айнан мана шу фалсафа ортидан Hitachi дунёдаги энг йирик корпорациялардан бирига айланишга муваффақ бўлди.

Реклама ҳуқуқи асосида