Ассанж Франциядан бошпана сўрамоқчи

Жаҳон 19 Май 2017 4573

Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж Францияга сиёсий бошпана сўраб мурожаат этмоқчи. Бу ҳақда унинг адвокати Ҳуан Бранко маълум қилди.

«Жулиан Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонасини тарк этишга ҳаракат қилади. У бир қатор мамлакатлардан, хусусан, Франциядан сиёсий бошпана беришни ва АҚШдан ҳимоя қилишни сўрамоқчи», дея унинг сўзларини келтирган France info. 

Адвокат у бошпана сўрамоқчи бўлаётган мамлакатлар номини келтирмаган.

Шу билан биргаликда Бранко Ассанж Лондондаги элчихонадан чиқиши биланоқ Буюк Британия полицияси томонидан ушланиши ва АҚШга топширилиши мумкинлигини истисно этмаган. Бу Швеция прокуратураси Ассанжга нисбатан жинсий товламачилик бўйича текширувлар олиб боришни тўхтатганига қарамай рўй бериши мумкин.

Швеция Жулиан Ассанжга нисбатан жиноий ишни тўхтатди

Лондондаги Вестминстер суди уни 2012 йилнинг 29 июнида судга келишдан бош тортганида ҳибсга олишга ордер берганди. Лондон полицияси у Эквадор элчихонасидан чиқиши биланоқ қўлга олиш ҳуқуқига эга.

Ассанжнинг адвокатларидан бири Мелинда Тейлор бундан аввалроқ Швеция прокуратураси текширувни бекор қилган ва суд ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни бекор қиладиган бўлсада, WikiLeaks асосчиси Британия пойтахтидаги Эквадор элчихонасидан чиқиб кетиши қийин бўлиши ҳақида айтганди.

«Аввало Британия ҳукуматининг уни ҳибсга олмаслик тўғрисидаги ваъдасини олмоқ керак», деган адвокат.

Ассанж барча айбловларни инкор қилади ва Швеция судига борса, ўзини АҚШга экстрадиция қилишларидан хавфсирайди. Вашингтондагилар уни АҚШнинг минглаб махфий ҳужжатларини ошкор қилиб юборгани учун айбдор санайди.

Ассанж 2012 йилдан буён Лондонда яшаб келмоқда, Эквадор элчихонаси унга сиёсий бошпана беришга рози бўлган. Ушбу бино ҳудудидан чиқиш ҳозирда 45 ёшда бўлган Ассанж учун қамоққа тушишга тенгдир.

Кун янгиликлари
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 101547 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 44228 Жамият
Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида
19:42 943 Жамият
Алишер Шайхов янги элчи сифатида Лондонга жўнаб кетди
Ички ишлар органи ходимининг мол-мулкига зарар етказилса, унинг ўрни қандай қопланади?
Ўзбекистон Ўш шаҳрида мактаб қуриб беради
Швейцарияда Ўзбекистоннинг Каримова иши бўйича сўрови ўрганилмоқда
Ўзбекистон Хитойга янги элчи тайинлади
ЕИнинг шерик давлатлари Қримга қарши санкцияларни узайтирди
19:15 628 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар