Ассанж WikiLeaks ўз фаолиятини давом эттиришига ваъда берди

Жаҳон 19 Май 2017 2391
Фото: RIA

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Швеция прокуратураси унга қарши ишни тўхтатганидан кейин биринчи марта матбуот олдида чиқиш қилар экан, унинг сайти ўз фаолиятини давом эттиришига ваъда берди. РИА "Новости" шу ҳақида хабар берди.

"WikiLeaks ҳужжатларни чоп этишда давом этади, - деди Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси балконидан журналистларга мурожаат қилиб. - Бугун мен учун муҳим ғалабага эришилди... Бироқ сафар энди бошланмоқда, ҳақиқий уруш ҳали олдинда".

У ўзи ва ходимлари номига бўладиган таҳдидларга чидаб ўтирмаслиги, бироқ АҚШ Адлия вазирлиги билан мулоқотга киришишдан мамнун бўлишини маълум қилди. 

Ассанж шунингдек Британия полициясининг ваъдасидан таажжубланди. Гап шундаки, Британия полицияси Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасини тарк этган тақдирда, уни қўлга олишга ваъда берган. WikiLeaks асосчиси унинг ҳуқуқшунослари бу борада Британия ҳукуматидан унинг ишига оид суриштирув ишлари олиб боришга ҳаракат қилишини таъкидлаган. 

"Мен етти йилдан бери тутқунликдаман, уй қамоғида... Айбловсиз ушлаб қолиш ва экстрадиция қилиш Евроиттифоқнинг ўзига хос жиҳатига айланган кўринади... Ривожланган мамлакатлар ўзини бундай тутмайди", - деди у.

Шунингдек, Ассанж WikiLeaks хабарчиси Челси Мэннинг (ўтмишда Брэдли Мэннинг)нинг яқиндагина озод қилинишини "муҳим ғалаба" деб атади. Мэннинг собиқ президент Барак Обама томонидан афу қилинган ва яқинда озодликка чиққан эди. 

19 май куни Швеция прокуратураси Ассанж иши бўйича терговни тўхтатгани ҳақида хабар қилинди. Ассанж жинсий тажовузкорликда айбланаётган эди. У 2012 йилдан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида - ўшанда у WikiLeaks фаолияти туфайли АҚШга экстрадиция қилинишдан хавфсираб, Лотин Америкаси мамлакати ҳукуматига сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилганди. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 19732 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 39885 Жамият
“Макрон формуласи” Донбассдаги можарони ҳал қилишда ёрдам берадими?
17:02 318 Жаҳон
Еврокомиссия Google’ни 1 млрд евролик жаримага тортмоқчи
Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити куни беморлар ҳолидан хабар олди
Сан-Паулуда автомобиль скейтбордчиларга қараб ҳайдаб борилди (видео)
16:00 2297 Жамият
BMW компаниясида ишловчи ўзбекистонлик орзусидаги иш ҳақида
15:51 8916 Lifestyle
Мессининг хайрия фонди 10 млн евролик даромадни яширган
15:38 1375 Спорт
Facebook сериаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади
Трамп G20 саммитида Путин билан кенг кўламли учрашув ўтказмоқчи
15:14 2834 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар