Боку—2017, саккизинчи кун. 5 спортчидан 3 нафари медаль олди, икки теннисчи чорак финалда

Спорт 19 Май 2017 9678

Бугун, 19 май куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида IV «Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари»нинг саккизинчи кунги мусобақалари давом этди. Шу куни Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғармаси яна 3та медаль билан бойиди (1та кумуш ва 2та бронза). 

Бугун ўзбекистонлик 5 спортчи ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Бугундан эркин кураш вакиллари мусобақаларга киришди. 57 кг вазн тоифасидаги Нодиржон Сафаров аввалига саудия арабистонилик Р. Аламани, кейин туркманистонлик М.Атаевни мағлуб этди. Аммо у ярим финалда қозоғистонлик З.Исмоиловга ютқазди. У бронза учун баҳсда эронлик Сармастидизажига қарши гиламга чиқди ва ғалаба қозонди.

74 кг вазн тоифасидаги Бегзод Абдураҳмонов эса тўғридан-тўғри чорак финалдан бошлади ва дастлаб эронлик Р.Яраҳмадийни енгди. Ярим финалда эса туркиялик С.Демиртошга мағлуб бўлди ва бронза учун курашадиган бўлди. Бронза учун у туркманистонлик Д.Ўразгилижов билан куч синашди ва ғолиб бўлди.

Енгил атлетикачилар эса Ўзбекистон учун яна бир кумуш медаль олиб берди.

Найза улоқтириш баҳсларида ўз омадини синаб кўрган Иван Зайцев 78,66 метр натижани қайд этди ва кумуш медаль эгасига айланди.

Бугун икки теннисчи яккалик баҳсларида иштирокини давом эттирди. Саидаъло Саидкаримов саудия арабистонилик Аммар Алҳақбонийга қарши кортга чиқиб, ғалаба қозонди (6:3, 6:4) ва чорак финалга ўтди. Сабина Шарипова ҳам нимчоракда муваффақият қозонди, у эронлик Г.Пакбатенни 6:2 ва 6:0 ҳисобларида таслим этди.

Шу тариқа, бугунги баҳсларда яна учта медаль олган Ўзбекистон делегацияси жами 57 медаль билан (14та олтин, 15та кумуш ва 28та бронза) 57 давлат орасида тўртинчи ўринда бормоқда.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 / 20.07.2017 7114 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 17844 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 14314 Жамият
БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИДга қарши санкция рўйхатини кенгайтирди
00:52 2135 Жаҳон
Қирғизистонда президентликка номзодлардан биринчиси МСКга имзоларни топширди
00:20 2021 Жаҳон
Чичарито Англияга қайтди
00:13 3457 Спорт
Формула-1 пилотлари боши қўшимча восита билан ҳимояланади
23:54 / 20.07.2017 1263 Спорт
"Қассобга гўшт қайғуси.." Одамларни ким ўйлайди?
23:46 / 20.07.2017 9124 Жамият
Ўзбекистон Мозори Шарифда савдо уйи очади
23:40 / 20.07.2017 3450 Ўзбекистон
«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар - 2017» ғолиблари маълум қилинди
23:33 / 20.07.2017 1959 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар