CNN рус черкови гумбазларини миноралар деб атади

Жаҳон 19 Май 2017 6339
Фото: Sergey Kovalev Global Look Press

АҚШнинг CNN телеканали сайти Москвадаги Василия Блаженний ибодатхонаси гумбазларини "миноралар" деб атади.

Сайтда 18 май куни "Оқ уй TIME журнали муқовасида Россия миноралари томондан эгаллаб олинди" сарлавҳаси остида мақола чоп этилган. Мақола муаллифи Дэвид Райт бўлиб, кейинроқ CNN мақола сарлавҳасидаги миноралар сўзини гумбазларга алмаштирган.

Нуфузли TIME журналининг янги сони муқоваси Оқ уйнинг Василия Блаженний ибодатхонаси билан чатишиб кетаётган кўринишдаги тасвири билан чиққан. Журналнинг бош мақоласида АҚШ президенти Дональд Трампга гўёки унинг Россия билан алоқалари борлиги сабабли билдирилган айбловлар муҳокама қилинган. 

Мақолада, шунингдек, Россия нафақат серверларни, балки ижтимоий тармоқлар аккаунтларини ҳам бузиб киришни ўрганиб олгани таъкидлаб ўтилган. Нашр фикрича, бу Россияга "АҚШдаги воқеалар боришини жамоатчилик фикрини бошқариш йўли билан ўзгартириш" имконини берган.  

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар