Эквадор Буюк Британияни Ассанжга эркин чиқиб кетиш имконини беришга чақирди

Жаҳон 19 Май 2017 3277

Эквадор Ташқи ишлар вазири Гийом Лонг расмий Лондонни WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Буюк Британия ҳудудидан эркин чиқиб кетишига имкон беришни сўради.

«Энди уни ҳибсга олиш тўғрисидаги Европа ордери амалда эмас. Буюк Британия энди Жулиан Ассанжга мамлакатни эркин тарзда тарк этиш имкониятини тақдим этиши керак», — дея ёзган у твиттерида.

Бундан олдинроқ Ассанж Швеция прокуратурасининг унга қарши текширувларни тўхтатиш ҳақидаги қарорига муносабат билдириб ўтганди.

«Менга бу айблов қўйилганидан буён 7 йил ўтди. Менинг болаларим ўсиб вояга етди, номим эса туҳмат туфайли қора бўлиб қолди. Мен буни унутмайман ва асло кечирмайман», — деб ёзган у твиттерида.

2010 йилнинг 20 августида Швецияда Ассанжни ҳибсга олишга ордер берилганди. У жинсий тамагирлик ва зўравонликда айбланган. 2011 йилда Британия суди уни Швецияга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. 2012 йилда Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонасидан сиёсий бошпана олди.

Кун янгиликлари
Мулоҳаза: Ўзбекистонда фаол қатламни юзага келтириш имкониятлари
14:02 / 28.05.2017 18063 Ўзбекистон
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 155889 Технология
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 146617 Жамият
ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олган барча клублар номи маълум
10:25 223 Спорт
Австралия Афғонистонга қўшимча ҳарбий хизматчилар юборишга қарор қилди
10:16 272 Жаҳон
Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади
10:09 1393 Спорт
Видео: Автопойгачи жуда жиддий тўқнашувдан сўнг мўъжиза туфайли омон қолди
09:59 1441 Спорт
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
Греция собиқ бош вазири вафот этди
09:56 529 Жаҳон
Пара-дзюдо. Ўзбекистон термаси Осиё ва Океания чемпионатида биринчи бўлди
09:50 415 Спорт
Кўпроқ янгиликлар