Эрон президентлиги сайловларида овоз бериш 2 соатга узайтирилди

Жаҳон 19 Май 2017 2300
Фото Сергея Сацюка

Эрон президентлиги сайловларида овоз бериш 2 соатга: маҳаллий вақт билан соат 18:00дан 20:00гача узайтирилди. 

Сайловларни ўтказиш штабида маълум қилинишича, бундай қарорни Эрон ички ишлар вазири Абдулроз Раҳмони Фазлий қабул қилди.

Штабнинг маълум қилишича, соат 17:00га кўра, тахминан 20 млн сайловчи овоз бериб бўлган. Давомат юқорилиги қайд қилинмоқда. Эронда овоз берувчилар умумий сони 56,41 млн кишини ташкил қилади.

Эрон президентлиги лавозими учун 4 нафар номзод кураш олиб бормоқда. Булар: мамлакатнинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний, собиқ бош прокурор Иброҳим Раисий, собиқ маданият ва ислом ориентацияси вазири Мустафо Оға Мирсалим ва собиқ саноат вазири Мустафо Ҳошими Тоба. 

Сайловда ғолиб бўлиш учун 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаш керак. Агар сайлов натижаларига кўра бирор номзод бунга муваффақ бўлмаса, 2-босқич ўтказилади. Унда 1-босқичда энг кўп овоз тўплаган 2 нафар номзод кураш олиб боради.

Кун янгиликлари
Мулоҳаза: Ўзбекистонда фаол қатламни юзага келтириш имкониятлари
14:02 / 28.05.2017 18063 Ўзбекистон
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 155889 Технология
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 146617 Жамият
ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олган барча клублар номи маълум
10:25 223 Спорт
Австралия Афғонистонга қўшимча ҳарбий хизматчилар юборишга қарор қилди
10:16 272 Жаҳон
Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади
10:09 1393 Спорт
Видео: Автопойгачи жуда жиддий тўқнашувдан сўнг мўъжиза туфайли омон қолди
09:59 1441 Спорт
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
Греция собиқ бош вазири вафот этди
09:56 529 Жаҳон
Пара-дзюдо. Ўзбекистон термаси Осиё ва Океания чемпионатида биринчи бўлди
09:50 415 Спорт
Кўпроқ янгиликлар