Google Перунинг табиий офатдан зиён кўрган ҳудудига ҳаво шарларидан интернет тарқатиш тизимини синовдан ўтказди

Технология 19 Май 2017 2054
Фото: tu.nu

Project Loon жамоаси биринчи марта интернет тарқатишга мўлжалланган ҳаво шарларини талофат кўрган ҳудудлар шароитида синовдан ўтказди. Қурилмалар уч ой мобайнида кенг кўламли сув тошқинларидан жабр кўрган Перу минтақаси узра фаолият кўрсатди. Бу ҳақида Google X лабараторияси ходими ва Project Loon раҳбари Аластер Вестгарт ўз блогида хабар берди.

Телекоммуникацион қурилма билан жиҳозланган аэростатлар Пуэрто-Рико оролидаги майдондан АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармасининг қўллаб-қувватлаши остида Google ходимлари томонидан ишга туширилди. Шундан сўнг улар 12 кун ичида 3,5 минг километр масофани кечиб ўтиб, стратосферага 20 километрга кўтарилишди.

Уч ой давомида Google'нинг учар шарлари Перунинг уч йирик шаҳри - Пиура, Чимбота ва Лима атрофида Испаниянинг Telefonica алоқа оператори тармоқларига кириш хизматини тақдим этишди. Project Loon вакилларининг сўзларига кўра, умумий қамров майдони 40 минг квадрат километрдан зиёдни ташкил қилган, жўнатилган трафик миқдори эса 160 Гб'дан ошган.

Бундан аввал Google муҳандислари интернет тарқатувчи ҳаво шарлари фаолиятини Янги Зеландия, Австралия ва Шри-Ланкада синовдан ўтказганди. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар