“Кўк кит” ташкилотчилари эндиликда 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади

Жамият 19 Май 2017 8481

Бугунги кунда интернет оламининг қулайликлари кун сайин ортгани билан ундан бузғунчи мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари ҳам учраб, ижтимоий тармоқлар ёвуз кучлар қўлида даҳшатли қуролга айланиб қолмоқда. Интернет орқали “Кўк кит”, “Китлар денгизи”, “Тинч уй”, “Бой хонимлар” каби номлар билан аталган ҳамда мақсади ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундайдиган ўйинлар кенг тарқалмоқда, деб ёзади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Тўхташев Қонунчилик палатаси расмий сайтида.

Аниқланишича, ушбу ўйинга аъзо бўлгач ўсмирларга турлича, хусусан, «бирор бир нарса»нинг суратини чизиш, серқатнов кўчадан автомобиллар яқин қолганида олдидан югуриб ўтиш ва бу жараённи бевосита видеотасвирга олиш, танасига турли суратларни пичоқ ёрдамида кесиш йўли билан чизиш, улар юборган мусиқани кеча-ю–кундуз тинимсиз тинглаб юриш каби топшириқлар берилади.

«Ўлим гуруҳи»нинг топшириғи эса, асосан тонгги 4:20-4:50 атрофида берилиши, уларга сўнгги вазифа беришда, «бу туш экани, шартни бажариши билан уйғониши ва натижаси қандай бўлганини билиш мумкин»лиги каби гипноз усулларидан фойдаланилади. Уларнинг топшириғини бажарган шахслар охир-оқибат содир этаётган ҳаракатлари натижасида ўз жонларига қасд қилишмоқда. 

Мазкур ҳаракатларни жамият учун хавфи жуда юқори бўлганлиги сабабли ўзини-ўзи ўлдиришга ундаганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи нормани жиноят қонунчилигига киритишни даврнинг ўзи тақазо этмоқда.  

Расмий маълумотларга кўра Ўзбекистонда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан “Кўк кит” ўйинининг 15-босқичига етиб келган, 5 нафар ўқувчиларнинг ҳаётлари сақлаб қолинган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига “Ўзбекистон  Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан ишчи гуруҳи ташкил этилиб, ишчи гуруҳи йиғилишларга ички ишлар, Олий суд ва Бош прокуратуранинг амалиётчи мутахассислари жалб этилди ҳамда қонун лойиҳаси жамоатчилик жалб этилган ҳолда кенг муҳокамалардан ўтказилди.

Хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилганда бир қатор, яъни Белоруссия, Арманистон, Қирғизистон ва Туркманистон  каби давлатларда ўз жонига қасд ёки суиқасд қилишга ундаш жиноятлари учун жавобгарлик белгилангани аниқланди. 

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига 1031-модда киритилиб, ўзини-ўзи ўлдиришга ундаганлик, яъни кўндириш, алдаш ёки бошқа йўл билан ўзга шахсда ўзини ўзи ўлдириш ҳиссини уйғотиш натижасида шахс ўзини ўзи ўлдирган ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилган бўлса икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, мазкур ҳаракатларни вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилса – етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланмоқда. 

Мазкур қонунни қабул қилиниши ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш ва унга ундаш ҳолатлари сонини камайтириш, жиноий-ҳуқуқий чора-тадбирлар орқали фуқароларнинг ҳаётини янада самарали ҳимоя қилинишини таъминлайди. 

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 59493 Жамият
Имом Бухорий мажмуаси яқинида уйи бузилган оилалар товон пули олишолмаяпти
23:01 / 21.07.2017 32516 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 82525 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 91652 Жамият
«Манчестер Сити» Данилони ўз сафига қўшиб олди
13:25 217 Спорт
Жиззахда уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди
12:30 2197 Жамият
«Барселона» футболчилари Неймарни қолишга кўндирган бўлиши мумкин
12:15 2382 Спорт
Ҳонгконгга тропик пўртана ёпирилди
12:00 2251 Жаҳон
Олмазорда ҳовлиси учун харидордан 10 минг доллар олиб, ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди
11:45 2123 Жамият
Пентагондагилар Россия ва Эрон Сурияда рақобат бошлаши ҳақида айтишди
11:30 3974 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар