ОАВ: Мексикада 3 нафар жиноятчи 29 полициячини тунаб кетди

Жамият 19 Май 2017 3959
Фото: Google Images

Мексиканинг Герреро штати Акапулко шаҳридан пойтахт Мехико шаҳрига кетаётган автобусга қуролли ҳужум уюштирилди. 3 нафар қуролланган жиноятчи ҳужум қилган автобусда федерал полиция ходимлари кетаётган бўлган. Бу ҳақда El Universal газетаси сайтида эълон қилинмоқда. Жиноят Морелос штатидан ўтувчи йўлда амалга оширилган.

Гап шундаки, полициячилар Мехикога ижарага олинган автобусда дам олиш учун кетишаётгани сабабли қуролсиз бўлишган. Ҳайдовчи қоронғи тушганидан кейин автобусда носозлик рўй бергани сабабли тўхташга мажбур бўлган. Яқин орадаги қуролланган жиноятчилар эса бундай қулай имкониятни қўлдан бой бермасликка қарор қилишган. Улар полициячиларнинг пуллари, мобил телефонлари ва шахсий буюмларини олиб кетишган, аммо ўзларига зарар етказишмаган. 

Айтиш жоизки, Герреро штати Institute for Economics and Peace (Иқтисодиёт ва тинчлик институти) томонидан 2016 йиилда Мексиканинг энг хавфли минтақаси, деб топилган эди. Бу ерда қотиллик жинояти ҳар 100 минг кишига 61,6 та ҳолатни ташкил этади. 

Кун янгиликлари
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 101366 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 44178 Жамият
Савдо-саноат палатасининг собиқ раиси Лондонга жўнаб кетди
Ички ишлар органи ходимининг мол-мулкига зарар етказилса, унинг ўрни қандай қопланади?
Ўзбекистон Ўш шаҳрида мактаб қуриб беради
Швейцарияда Ўзбекистоннинг Каримова иши бўйича сўрови ўрганилмоқда
Ўзбекистон Хитойга янги элчи тайинлади
ЕИнинг шерик давлатлари Қримга қарши санкцияларни узайтирди
19:15 500 Жаҳон
Марғилонда “Водий ипаги – дунё нигоҳида” деб номланган фестиваль бўлиб ўтди
19:13 281 Жамият
Кўпроқ янгиликлар