Охирги йилларнинг энг хавфсиз автомобиллари рейтинги тузилди

Технология 19 Май 2017 13339

Autonews сайти таҳлилчилари охирги йилларнинг (2009-2017 йиллар) энг хавфсиз автомобиллари рейтингини тузишди.

Рейтинг ҳайдовчи ва катта ёшли йўловчининг, кичик ёшли йўловчининг ҳимояланганлиги, пиёда хавфсизлиги таъминланганлиги ва машинадаги хавфсизлик қурилмаларини баҳолаш асосида тузилди.

Унга кўра, 2009 йилнинг энг хавфсиз машинаси Honda Insight бўлган. Таҳлилчилар машинада ҳайдовчи ва катта ёшли йўловчи 96 фоизга, кичик ёшли йўловчи 84 фоизга ҳимоялангани, пиёда хавфсизлиги 34 фоизга таъминлангани ва машинадаги хавфсизлик қурилмалари 71 фоизни ташкил қилишини ўрнатишган. Якуний ҳисобда 2009 йилги рейтинг етакчиси 326 фоиз тўплаган.    

2010 йил учун BMW 5 Series энг хавфсиз машина деб топилди. Унинг юқоридаги кўрсаткичлари мос равишда 100, 78, 83 ва 95 фоизни ташкил қилган. 

2011 йилнинг энг хавфсиз машинаси Chevrolet Aveo деб тан олинган. Бироқ бирор бир кўрсаткич бўйича у 1-ўринни эгалламаган.

2012 йилнинг энг хавфсиз машинаси Volvo V40В бўлган, унинг натижаси 361 фоизни ташкил қилган. 

2013 йилда 340 фоизлик кўрсаткич билан Qoros 3 Sedan энг хавфсиз машина деб тан олинган.

2014 йилда Mercedes-Benz V-Class (332 фоиз), 2015 йилда Volvo XC90 (356), 2016 йилда Toyota Prius (336 фоиз) энг хавфсиз машиналар деб топилган.

Ниҳоят, жорий йилнинг энг хавфсиз машинаси Volvo S90/V90 бўлди, унинг кўрсаткичлари мос равишда 95, 80, 76 ва 96 фоизга баҳоланган.

Кун янгиликлари
Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари берилиши тўхтатилади
12:21 29840 Жамият
«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади
Туман ҳокимлиги тадбиркор қураётган спорт мажмуасини буздирди: ким ҳақ?
14:47 / 24.05.2017 40370 Жамият
Абитуриентлар олқиши ва эътирофига сазовор бўлган besttest.uz вебсайти
12:14 / 24.05.2017 16249 Технология
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 65923 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 125169 Жамият
«Манчестер Сити»да глобал қайта қуриш бошланди: Бирданига уч футболчига жавоб берилди
22:55 423 Спорт
ОПЕК Туркманистон ва Мисрнинг нефть олишни чеклаш келишувига қўшилишига умид қилмоқда
Грециянинг собиқ бош вазири портлаш оқибатида ярадор бўлди
22:45 305 Жаҳон
Forbes: Россиянинг энг бадавлат меросхўрлари рейтинги
Кўпроқ янгиликлар