Президент «Ўзбекгидроэнерго» жамиятини ташкил этишга фармон берди

Ўзбекистон 19 Май 2017 10887
Фото: uzlidep.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Янги тузилма «Ўзбекэнерго»нинг ГЭСлари, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика билан боғлиқ бўлинмалари; Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувенерго» бирлашмаси негизида ташкил этилади.

«Ўзбекгидроэнерго»ни ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни мувофиқлаштириш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича иловага мувофиқ таркибда Ишчи комиссия ташкил этилади.

«Ўзбекгидроэнерго»нинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб:

  • Гидроэлектростанция (ГЭС)ларда электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш, гидротехник иншоотлардан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, гидроэнергетика объэктларини марказлаштирилган технологик бошқариш;
  • гидроэнергетика салоҳиятини комплекс ўзлаштириш асосида гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг энергетика баланси таркибида гидроэнергетиканинг улушини кўпайтиришни таъминлаш;
  • йирик, ўрта, кичик ва микро ГЭСларни лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида замонавий ва ҳар томонлама чуқур асосланган илмий-техник ечимлар асосида янги ГЭСлар қуриш ва ишлаб турганларини модернизациялаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
  • янги ГЭСлар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этиш бўйича халқаро компаниялар ва молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш;
  • Ўзбекистоннинг сув салоҳиятига тежамкорлик билан муносабатда бўлишни таъминлаш, гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишда мавжуд флора ва фаунани сақлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг иқлим, табиий ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини самарали бошқариш;
  • гидроэнергетика соҳасида олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган кадрларни тизимли асосда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш белгиланган.

Ташкил этилаётган «Ўзбекгидроэнерго»нинг дастлабки устав капитали гидроэнергетика энергия ҳосил қилувчи корхоналарининг давлат улуши номинал қиймат бўйича берилади, шунингдек, «Гидролойиҳа» АЖ, «Гидромахсусқурилиш» АЖ, «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ ва «Сувсаноатмаш» АЖнинг устав капиталидаги акцияларнинг давлат пакетлари ҳисобига шакллантирилади.

Янги ташкилотга президентнинг 2 майдаги қарори билан тасдиқланган 2017—2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича ижро этувчи ва масъул орган вазифаси юклатилган.

Фармонга мувофиқ, «Ўзбекгидроэнерго»нинг ГЭСларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишдан тушган маблағлар, фаолият юритаётган ГЭСларни сақлаб туриш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, қайта инвестициялаш йўли билан Дастурда назарда тутилган янги ГЭСлар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилишга йўналтирилади ҳамда юридик шахсларнинг фойда солиғи солиқ базасидан чиқарилади.

Айни вақтда, «Ўзбекгидроэнерго»нинг ГЭСларида ишлаб чиқарилган электр энергия учун ҳақ тўлаш қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда истеъмолчилар учун пировард тарифнинг 85 фоизи миқдорида шакллантириладиган тарифлар бўйича амалга оширилади.

Кун янгиликлари
Мулоҳаза: Ўзбекистонда фаол қатламни юзага келтириш имкониятлари
14:02 / 28.05.2017 18063 Ўзбекистон
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 155889 Технология
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 146617 Жамият
ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олган барча клублар номи маълум
10:25 223 Спорт
Австралия Афғонистонга қўшимча ҳарбий хизматчилар юборишга қарор қилди
10:16 272 Жаҳон
Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади
10:09 1393 Спорт
Видео: Автопойгачи жуда жиддий тўқнашувдан сўнг мўъжиза туфайли омон қолди
09:59 1441 Спорт
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
Греция собиқ бош вазири вафот этди
09:56 529 Жаҳон
Пара-дзюдо. Ўзбекистон термаси Осиё ва Океания чемпионатида биринчи бўлди
09:50 415 Спорт
Кўпроқ янгиликлар