Рамазон мавсумида ўзбекистонлик 650 нафар фуқаро Умра зиёратига боради

Жамият 19 Май 2017 7231

2017 йилнинг 17 май куни Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорликда “Умра-2017” Рамазон мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи гуруҳ раҳбарлари учун ўқув машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар берди. 

Семинарда гуруҳ раҳбарларига сафарга бориб келгунга қадар бўлиб ўтадиган барча тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, семинарда иштирок этган шифокорлар гуруҳи аъзоси томонидан умрачиларга етказилиши лозим бўлган тиббий тавсиялар тўғрисида ҳам алоҳида маълумотлар бериб ўтилди.

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг қарор ва тавсиялари билан ташкил этилган мазкур мавсум давомида 650 нафар фуқароларнинг умра зиёратига боришлари режалаштирилган.

Жорий йилги Рамазон мавсумида зиёрат 10 кунни ташкил этади. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Маккада эса 7 кун бўладилар. Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 4 нафар ишчи гуруҳи аъзоси, 13 нафар гуруҳ раҳбари, 3 нафар шифокор ҳамда 2 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.

Умра зиёратига тайёргарлик доирасида барча зиёратчилар мавсумий касалликларга қарши эмланиб, давлат рамзи туширилган камзул ва сумкалар билан таъминланади. Сафар олдидан уларга умра сафарининг моҳияти, уни адо этишга доир масалалар гуруҳ раҳбарлари томонидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

Зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортида кузатиш ва кутиб олиш ишлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ўртасидаги келишувга асосан, “Умра-2017” Рамазон мавсуми зиёратчиларини кузатиш ва кутиб олиш ишлари 13 июнидан 29 июнига қадар давом этади.

 

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11012 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 3917 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 45625 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 18071 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 50716 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 86489 Жамият
Видео: Hyundai ҳақиқий ҳайдовчи билан краш-тест ўтказди
«Ўзбекэнерго» ва KEPCO энергетика соҳасида ҳамкорлик қилади
Ҳавайида КХДРнинг эҳтимолий ядро ҳужумига тайёргарлик кўриш бошланди
15:03 1394 Жаҳон
Америкада ФҚБ таъқиб машинаси барча қурилмалари билан савдога қўйилди
Кўпроқ янгиликлар