Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан келди

Ўзбекистон 19 Май 2017 17904
Фото: uza.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга келди. Бу ҳақда ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади.

Шавкат Мирзиёевни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди.

Туркманбоши халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Туркманбоши шаҳрида ўтадиган учрашув ва музокаралар Президентимизнинг жорий йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи доирасида ўтган олий даражадаги мулоқотнинг мантиқий давоми бўлиб, уларда мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.

Музокаралар якунида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Мамлакатларимиз ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли тижорат шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган ҳудудларидан келган бир гуруҳ болалар дам олаётган "Аваза" миллий сайёҳлик зонасига ҳам ташриф буюради.  

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11012 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 3917 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 45625 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 18071 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 50716 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 86489 Жамият
Видео: Hyundai ҳақиқий ҳайдовчи билан краш-тест ўтказди
«Ўзбекэнерго» ва KEPCO энергетика соҳасида ҳамкорлик қилади
Ҳавайида КХДРнинг эҳтимолий ядро ҳужумига тайёргарлик кўриш бошланди
15:03 1394 Жаҳон
Америкада ФҚБ таъқиб машинаси барча қурилмалари билан савдога қўйилди
Кўпроқ янгиликлар