Словакиянинг Жьяр-Грон шаҳри яқинида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари синов бўлими ҳарбийлари кетаётган юк машинаси дарёга қулаб тушди.  

Мамлакат мудофаа вазирлиги вакили Данка Цапакованинг журналистларга маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 16 ҳарбий жароҳат олган, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланган.

Цапакованинг айтишича, авария ҳарбий қисм ҳудудидаги тоғли ва ўрмонли ҳудудда юз берган. Маҳаллий нашр Sme’нинг маълум қилишича, жароҳатланганларни шифохоналарга етказиш учун вертолётлардан фойдаланилган.