Суд соҳаси ходимларида қандай мансаб даражалари бўлади?

Ўзбекистон 19 Май 2017 8695
Фото: Flickr

"Суд ва Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳакида"ги қонун лойиҳаси билан Олий Мажлиснинг 1993 йил 2 сентябрдаги 927-ХИ-сон қарори билан тасдиқланган Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Norma.uz’нинг ёзишича, лойиҳада Судьялар олий кенгаши, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига мансаб даражалари бериш тартиби назарда тутилмоқда.

Айтиш жоизки, Судьялар олий кенгаши раиси, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази директори ва унинг ўринбосарига бериладиган 1, 2 ва 3 даражали давлат адлия маслаҳатчилари каби махсус унвонларни бериш тартиби белгиланмоқда.

Лойиҳа билан Олий мансаб даражаларини Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари тақдимномасига кўра Президент томонидан берилишини назарда тутувчи тартибни ўрнатиш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳа шунингдек Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директори, директор ўринбосари, бош мутахассис ва бошқа ходимларга мансаб даражалари беришни назарда тутади.

Судьялар олий кенгаши раисига Кенгаш ўринбосари тақдимномасига кўра Кенгаш ва Марказ ходимларига мансаб даражаларини бериш бўйича ваколатлар тақдим этилмоқда.

Шу билан бирга, Олий суд раисига судларнинг бошқа ходимларидан ташқари фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий ва маъмурий судлари, Ҳарбий суд, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судлари, ҳудудий ҳарбий судларнинг судья катта ёрдамчилари ва судья ёрдамчиларига мансаб даражалари бериш ваколати тақдим этилмоқда.

Бундан ташқари, мансаб даражаси бўлган суд, Кенгаш, Марказ, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг фарқлаш белгилари ва мансаб маошларига устама ҳақ миқдорини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши тартиби ўрнатилмоқда.

Кун янгиликлари
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 29283 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 91003 Жамият
Пентагондагилар Россия ва Эрон Сурияда рақобат бошлаши ҳақида айтишди
11:25 210 Жаҳон
АҚШ Сенати Москва, Теҳрон ва Пёнгянгга қарши ягона санкцияни қўллаб-қувватламаслиги мумкин
11:15 428 Жаҳон
Пентагон: Асад ҳарбийлари кимёвий қурол қўлламаяпти
11:00 890 Жаҳон
Макрон французлар ишончини йўқотмоқда
10:45 1705 Жаҳон
Ўзбекистонда киберспорт йўналишида профессионал жамоалар тузиш учун саралаш турнирлари ўтказилади
10:30 1107 Спорт
Сурия армияси Фротнинг жанубий қирғоғига чиқди
10:15 1754 Жаҳон
Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Хитойга етиб борди
Ғазо секторидан Исроилга ракета учирилди
09:45 2328 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар