«Сувоқова» афсонаси: «Бир четини кўтаринг, муаммоингиз ҳал этилади»

Жамият 19 Май 2017 13083

Аҳолининг бирламчи эҳтиёжини қондирмай туриб, жамият тараққиёти ҳақида гапириш муболағали бўлиб қолади. Чунки одамларда келажакка бўлган ишонч, истиқбол режалари йўқолади, кўринмас туман ичига сингиб кетади. Бирламчи эҳтиёжлар кўп, улардан бири табиий ичимлик сувидир.

Бу мавзу юзасидан сўнгги кунларда сайтимиз орқали кўплаб материаллар эълон қилиб бордик. Ҳақиқатан ҳам сўнгги йилларда бу муаммо Республиканинг жуда кўплаб ҳудудида тўпланиб қолган экан. Гапни кўп қилмайликда, эътиборингизни “Кун” почтасига келган қуйидаги мактубга қаратайлик:

“Салом ҳурматли Кун.uz ижодкорлари. Биз Бухоро шаҳар Қўриқ қишлоғида яшаймиз. Қишлоғимизда ичимлик суви мавжуд эмас. 2017 йилнинг январь ойида вилоят ҳокимига мурожаат этганимизда, бир ой муддатда сув ўтказишни “Сувоқова” раҳбарига юклади. Аммо “Сувоқова” раҳбари ҳозирда ҳисобда маблағ йўқлигини ва 500 метр қувур бера олишини, қолган 1000 метрига халқнинг ёрдами зарурлигини айтди. Биз рози бўлиб, жами 12.600.000 сўмга 1000 метр қувур олиб бердик. Март ойида ерни қазиб, қувурларни кўмиб кетишди. Шу билан ишни тугатишди. 

Биз халқ қабулхонасига мурожаат этганимизда яна 360 метр қувур етмаётганини, “Сувоқова” ҳисобида маблағ йўқлигини ва 100 метр қувур бера олишини айтишди. Қолган 260 метрига яна бир бор халқнинг ёрдами зарурлигини таъкидлашди. Қишлоғимизда икки киши ариқ сувини ичиб тиф касаллигига учради. 6 ойдан бери идорама идора юришдан чарчадик”.

Чуқур хўрсинган ҳолда, қурбимиз етганича масала моҳиятига тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз. Ҳар йилнинг бошида Давлат дастури ишлаб чиқилади ва мамлакат ғазнасидан маълум бир маблағ маълум бир соҳага йўналтирилади. Ана шундай катта дастурларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида масала кўтарилмаслиги ва шу соҳага маълум бир маблағ ажратилмаслиги мумкин эмас. Бутун бир давлат ташкилотининг халқ пулига қараб қолиши икки карра бўлмаган гап.

Хўп, бу муаммолар йиллар давомида тўпланиб қолди ҳам дейлик, энг аввало, нега йиллаб тўпланиб қолишига йўл қўйилди. Иккинчидан, ҳозир “қимирлайдиган” замон-ку! Кимсан, давлат раҳбарининг ўзи бир кун у давлатда бўлса, бир кун қайсидир вилоятда, яна бошқа кун эса қайсидир бир корхонада. Доно халқимизда ажойиб мақол бор: “... бузоққа арпа баҳона”.

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу қишлоқ аҳли Халқ қабулхонасига борибди. Сабаби Тошкентдан текшириш келган экан-да! Қишлоқ одамлари сув масаласини кўтаришибди. Мутасадди раҳбар 10 июнгача ҳамма ишлар бажарилиши ҳақида қуюқ ваъда берибди. Нима ҳам дердик, кўрамиз...

Сарвар Анвар ўғли

Кун янгиликлари
Мулоҳаза: Ўзбекистонда фаол қатламни юзага келтириш имкониятлари
14:02 / 28.05.2017 18199 Ўзбекистон
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 156354 Технология
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 146676 Жамият
МАК Нью-Йоркка Dreamliner'да тўғридан-тўғри рейсларни жорий этмоқда
Спорт қўмитаси раиси Осиё ва Океания давлатлари спорт раҳбарлари билан учрашди
10:41 2 Спорт
ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олган барча клублар номи маълум
10:25 605 Спорт
Австралия Афғонистонга қўшимча ҳарбий хизматчилар юборишга қарор қилди
10:16 418 Жаҳон
Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади
10:09 1914 Спорт
Видео: Автопойгачи жуда жиддий тўқнашувдан сўнг мўъжиза туфайли омон қолди
09:59 1834 Спорт
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
Кўпроқ янгиликлар