Англия премьер лигасининг 34-туридан қолдирилган «Лестер» ва «Тоттенҳэм» учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди.

«Тоттенҳэм» футболчилари майдон эгалари дарвозасини 6 марта ишғол қилди. Бу голларга «Лестер» битта жавоб қайтара олди.

Ғолибларнинг 4 голини Ҳарри Кейн урди, яна икки голга жанубий кореялик Сон Хён Мин муаллифлик қилди.

«Лестер»нинг ягона голи эса Чилуэлл томонидан киритилди.

Бу учрашувдаги голлари эвазига Ҳарри Кейн турнир тўпурарлари жадвалида 26 гол билан биринчи ўринга жойлашди. Иккинчи ва учинчи ўринларда эса «Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукаку (24та гол) ҳамда «Арсенал» етакчиси Алексис Санчес (23та гол) бормоқда.

Ушбу ғалабадан кейин иккинчи ўриндаги «Тоттенҳэм» очколари сонини 83тага етказди, «Лестер» 43 очкоси билан 11-поғонада қолди.

Англия чемпионати
34-тур

Лестер – Тоттенҳэм 1:6 (0:2)
Голлар: 0:1 – 25 Кейн, 0:2 – 36 Сон Хён Мин, 1:2 – 59 Чилуэлл, 1:3 – 63 Кейн, 1:4 – 71 Сон Хён Мин, 1:5 – 88 Кейн, 1:6 – 90 Кейн.
Лестер: Шмейхель, Беналуан (Грэй, 66), Симпсон, Чилуэлл, Фукс, Олбрайтон, Ндиди, Амарти, Маҳрез, Варди (Муса, 78), Окадзаки (Слимани, 46).
Тоттенҳэм: Льорис, Дэвис, Вертонген, Алдервейрелд, Ваньяма, Дайер, Дембеле (Лесняк, 86), Сиссоко (Нкуду, 90), Алли, Сон Хён Мин (Янссен, 78), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Сиссоко (65), Олбрайтон (65), Грэй (75), Симпсон (80).