Трамп "какао етиштиришга" қарши курашишга ваъда берди

Жаҳон 19 Май 2017 4979
Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп Колумбия президенти  Хуан Мануэл Сантос билан учрашувдан кейин ўтган матбуот-анжуманда Сантосга янглишиб, "кока" гиёҳванд моддасининг ўрнига "какао етиштиришга қарши курашишга" ваъда берди. Трамп талаффуз қилиниши ўхшаш бўлган "кока" ва "какао" сўзларини чалкаштириб юборган.

Трампнинг бу янглишиши видеоси интернетда катта муҳокамага сабаб бўлган.

"Мен бугун АҚШ Колумбияга унинг режасини амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини тасдиқладим. Бу режанинг мақсади гиёҳванд модда айланмаси ва молиялаштирилишини ҳамда какао етиштиришни йўқ қилишдан иборат", деб айтган Трамп.

Аввалроқ Трамп гиёҳванд модда трафигига қарши кураш унинг президент лавозимидаги энг асосий мақсадларидан бири эканлигини айтган. Гиёҳванд моддалар трафиги  шунингдек АҚШ ва Мексика чегарасида девор қурилишига сабаблардан бири ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 19732 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 39885 Жамият
“Макрон формуласи” Донбассдаги можарони ҳал қилишда ёрдам берадими?
17:02 318 Жаҳон
Еврокомиссия Google’ни 1 млрд евролик жаримага тортмоқчи
Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити куни беморлар ҳолидан хабар олди
Сан-Паулуда автомобиль скейтбордчиларга қараб ҳайдаб борилди (видео)
16:00 2297 Жамият
BMW компаниясида ишловчи ўзбекистонлик орзусидаги иш ҳақида
15:51 8916 Lifestyle
Мессининг хайрия фонди 10 млн евролик даромадни яширган
15:38 1375 Спорт
Facebook сериаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади
Трамп G20 саммитида Путин билан кенг кўламли учрашув ўтказмоқчи
15:14 2834 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар