Транспорт воситаларини жарима майдонларига олиб келиш ва сақлаш тартиби ҳақида нималарни биласиз?

Жамият 19 Май 2017 8584
Фото: "Кун"

Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойлари (жарима майдонлари)га олиб келиш, жойлаштириш ва сақлашда қонунийликни таъминлаш, санитария ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилиш, сақлаш жойларига қўйиладиган талабларни белгилаш, транспорт воситалари сақланиши учун жавобгарлик тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сонли қарори билан белгилаб берилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ.

Мазкур қарорга кўра, 2011 йилнинг 1 сентябридан бошлаб жарима майдонлари ҳудудий ҳокимликлар томонидан танлаб олинган юридик шахслар томонидан ташкил этилиши белгилаб қўйилган.

Транспорт воситаларини олиб келиш (ташиш) ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳудудий ҳокимликлар томонидан белгиланади. Мазкур қарорга асосан жарима майдонлари фаолияти ёки уларда жорий этилган тўловларни белгилаш бўйича ички ишлар органларига ваколат ёки вазифалар юклатилмаган. 

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тегишли бўлган жарима майдонлари мавжуд бўлмасада, айрим фуқаролар ва журналистларнинг юқоридаги қарор талабларини билмасликлари ёки нотўғри талқин қилишлари натижасида ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ноўрин фикрларнинг туғилишига сабаб бўлмоқда. 

Транспорт воситасини ушлаган давлат органининг ваколатли ходими ўз ваколатлари доирасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш юзасидан зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади, маъмурий ҳуқуқни бузиш тўғрисидаги баённомани ёки транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради, транспорт воситаси тўхташ жойига жойлаштирилган тақдирда ундаги мол-мулк рўйхатини ўз ичига оладиган тегишли далолатномани тузади.

Далолатнома нусхаси унга нисбатан кўрсатиб ўтилган чора қўлланилган шахсга, шунингдек транспорт воситасини тўхташ жойида сақлаш учун масъул бўлган шахсга топширади.

Ушлаш жойига келган юридик шахснинг вакили:

транспорт воситасини тўхташ жойига жойлаштириш мақсадида уни қабул қилиш учун ёнида хизмат гувоҳномасига ҳамда юридик шахс томонидан берилган ва унинг муҳри билан тасдиқланган транспорт воситаларини ташиш (эвакуация қилиш) ҳуқуқини берувчи ишончномага эга бўлиши керак;

маъмурий ҳуқуқни бузиш тўғрисидаги баённома ёки транспорт воситасини ушлаш тўғрисидаги қарор асосида қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузган ва конструкцияда кириш назарда тутилган жойларни (эшиклар, багажник, капот, бензин баки қопқоғи ва ҳоказолар) сурғучлаган ҳолда ушланган транспорт воситасини кўздан кечиради ва уни ваколатли ходимдан қабул қилиб олади;

транспорт воситасини тўхташ жойига олиб келиш (ташиш) ва унга жойлаштириш чораларини кўради.

Транспорт воситаларини қабул қилиш кечаю кундуз амалга оширилади.

Тўхташ жойидаги транспорт воситаси олдига ҳайдовчининг (эгасининг, эгасининг вакилининг) келишига фақат транспорт воситасини тўхташ жойига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг рухсатидан кейин, уни сақлаш тўғрисидаги масъул шахс ҳозир бўлганида йўл қўйилади, бу ҳақда ташриф буюрганларни ҳисобга олиш журналида ёзув қайд этилади.
Транспорт воситасини ушлаш муддати маъмурий ҳуқуқни бузиш тўғрисида баённома тузилган ёки транспорт воситасини ушлаш тўғрисида қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ҳисобланади.

Транспорт воситасини сақлаш муддати у тўхташ жойига жойлаштирилган пайтдан бошлаб соатларда ҳисобланади.

Транспорт воситаси қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича тўхташ жойи вакилига берилгунига қадар транспорт воситасининг сақланиши учун транспорт воситаси эгаси олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли давлат органлари жавоб берадилар.

Транспорт воситаси тўхташ жойига жойлаштирилгандан кейин унинг сақланиши учун транспорт воситаларини тўхташ жойига олиб келиш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар жавоб берадилар.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 59493 Жамият
Имом Бухорий мажмуаси яқинида уйи бузилган оилалар товон пули олишолмаяпти
23:01 / 21.07.2017 32516 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 82525 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 91652 Жамият
«Манчестер Сити» Данилони ўз сафига қўшиб олди
13:25 217 Спорт
Жиззахда уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди
12:30 2197 Жамият
«Барселона» футболчилари Неймарни қолишга кўндирган бўлиши мумкин
12:15 2382 Спорт
Ҳонгконгга тропик пўртана ёпирилди
12:00 2251 Жаҳон
Олмазорда ҳовлиси учун харидордан 10 минг доллар олиб, ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди
11:45 2123 Жамият
Пентагондагилар Россия ва Эрон Сурияда рақобат бошлаши ҳақида айтишди
11:30 3974 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар