«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича реклама тарифи даражаси арзонлашганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 22 май кунидан бошлаб ушбу йўналиш бўйича бир томонга авиачипта нархи (йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) 17 еврони ташкил этади.

Марказий банкнинг 2017 йилнинг 19 май кунги курсига кўра 1 евро тахминан 4126 сўм туради. Демак, Самарқандга чипта нархи 70142 сўмга тушади.