Шартнома асосида таҳсил олиш учун нархлар сўнгги бор ўтган йили оширилди. ITest блоги бугунги кунда Ўзбекистон ОТМларида таълим олиш қанчага тушишини хабар қилди.

Таълим олишнинг энг арзон йўналишлари сифатида педагогика, социология, психология, муҳандислик иши ва ишлаб чиқариш технологиялари, ижтимоий ишлар, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, спорт фаолияти ва қишлоқ хўжалиги мутахассисликлари бор. Бу йўналишда таҳсил олиш учун шартнома қиймати 6,65 млн. сўмга тенг.

Шартнома асосида ўқийдиганлар учун энг қиммат мутахассисликлар сифатида жаҳон иқтисоди ва халқаро иқтисодий алоқалар, жаҳон сиёсати, ҳуқуқшунослик эътироф этилган. Бу йўналишларда таълим олиш суммаси 9,85 млн. сўмга тенг. Иқтисод, иқтисод ва бошқарув соҳасидаги ахборот ва коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш соҳасида таълим олиш бироз арзонроқ. Бу йўналишлар талабалари 8,8 млн. сўмлик шартнома пулини тўлайдилар.

Ўзбекистонда шунингдек қуйидаги мутахассисликлар бўйича сиртқи таълим олиш мумкин: санъатшунослик (шартнома – 3,11 млн. сўм), муҳандислик иши ва ишлаб чиқариш технологиялари (2,2 млн. сўм), компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари (2,65 млн. сўм).