Ўзбекистонда ноёб технология асосида юқори сифатли бензин ишлаб чиқарилади

Иқтисодиёт 19 Май 2017 19157
Фото:Czarek Sokolowski/AP

АҚШнинг ExxonMobil мобиль компанияси Ўзбекистонга метанолдан юқори сифатли бензин ишлаб чиқариш технологиясини тақдим этади. Бу ҳақда podrobno.uz нашрига UNIS чех компанияси ижрочи директори Любош Глозар маълум қилди.

Инвестицион лойиҳани "Навоийазот" АЖ ҳудудида амалга ошириш режалаштирилмоқда. Қурилма йилига 300 минг тоннагача метанолни қайта ишлай олади ва Евро-5 стандартига мос келувчи 100 минг тоннадан кўпроқ юқори сифатли бензин ишлаб чиқара олади. Инвестициялар қиймати ҳозирча маълум қилинмаяпти. 

"Биз ExxonMobil билан қўшма таклифимизни мутасадди тузилмаларга юбордик. Айни вақтда улар лойиҳани амалга ошириш йўлларини батафсил ўрганмоқдалар. Умид қиламизки, биз яқин орада ишни бошлаймиз", деб айтди Глозар.

"Навоийазот" ҳудудида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқарувчи мажмуа қурилиши якунланмоқда. Айнан шу мажмуа ExxonMobil технологияси қўлланган ҳолда яратилган қурилма учун хом ашё базаси бўлади. 

"Лойиҳа кичик қийматли эмас, бироқ 3-4 йил ичида тез ўзини оқлайди. Бу синовдан ўтган технология бўлиб, бензин экологик стандартларга мос келади", деб айтди Глозар.

Унинг айтишича, "Навоийазот" ҳудудида тегишли жой танланган, техник тайёргарлик давом этмоқда.

Бундан ташқари, АҚШ компанияси "Ўзбекнефтгаз" МХК билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирмоқда ҳамда нефть ва газни чуқур қайта ишлашда қўлланиши мумкин бўлган ўзида мавжуд бошқа технологияларни ҳам таклиф қилиши мумкин.

Бунга мисол Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизациялаш билан юқори сифатли мойлаш материаллари ва мойлар ишлаб чиқариш технологияси ҳисобланиши мумкин.  

ExxonMobil томондан метанолдан бензин олиш жараёни метанолни товар бензинга айлантиришни таъминлайди. Бу бензин деярли олтингугуртга эга эмас ва оз миқдорда бензолга эгалиги билан ажралиб туради. Таъкидлаш жоизки, ушбу технология муқобилларга эга эмас ва фақатгина Хитой томондан ўзлаштирилган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар