Венгернинг тақдири қачон ҳал бўлиши маълум

Спорт 19 Май 2017 5580
Фото: Reuters

Арсен Венгернинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийлигида қолиш-қолмаслиги масаласи жамоанинг Англия Кубоги финалидаги учрашувидан кейин ҳал бўлади.

«Арсенал» бош мураббийи «Челси»га қарши кечадиган финал учрашуви арафасида бир қанча саволларга жавоб қайтарган.

«Йўқ, мен ўзимнинг келажак учун режаларимни ошкор эта олмайман. Ҳозир энг муҳими – Англия Кубоги финалида муносиб ўйин кўрсатиш. Шу ўйиндан кейингина биз олдиндаги режаларни эълон қилишимиз мумкин. Исталган ҳолатда мен «Арсенал» учун хизмат қиламан.

«Челси» билан ўйиндан кейин директорлар кенгаши мажлиси чақирилади, унда биз баъзи футболчилар масаласини муҳокама қиламиз. Шунингдек, менинг масаламни ҳам. Бу футболчилар Санчес ва Ўзилми? Бу ерда мен сизга ҳеч нарса демаслигим керак. Эҳтимол, қачондир мен шу кунларда аслида қандай ишлар бўлаётганини журналистларга айтарман. Мен ҳозир футболчилар бошқа нарсага чалғимаслигини истайман. Сиз ўзингиз кўриб турибсизки, Месут ва Алексис ўз ишини қилишда давом этмоқда. Улар ўзларини «Арсенал»ни шу ёзда тарк этадиган каби тутишмаяпти», – дея Венгернинг сўзларини келтирган Sky Sports.

Бундан аввалроқ «канонирлар» ҳимоячиси Начо Монреаль клуб франциялик мураббийга янги шартнома таклиф этгани ҳақида хабар берганди.

ОАВда ёзилишича, Санчас ва Ўзил маошларини ошириш шартини қўймоқда. Шу билан биргаликда уларнинг иккиси ҳам Венгер клубда ишлашда давом этсагина, шартномани узайтиришларини маълум қилишган.

Кун янгиликлари
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 29283 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 91003 Жамият
Пентагондагилар Россия ва Эрон Сурияда рақобат бошлаши ҳақида айтишди
11:25 210 Жаҳон
АҚШ Сенати Москва, Теҳрон ва Пёнгянгга қарши ягона санкцияни қўллаб-қувватламаслиги мумкин
11:15 428 Жаҳон
Пентагон: Асад ҳарбийлари кимёвий қурол қўлламаяпти
11:00 890 Жаҳон
Макрон французлар ишончини йўқотмоқда
10:45 1705 Жаҳон
Ўзбекистонда киберспорт йўналишида профессионал жамоалар тузиш учун саралаш турнирлари ўтказилади
10:30 1107 Спорт
Сурия армияси Фротнинг жанубий қирғоғига чиқди
10:15 1754 Жаҳон
Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Хитойга етиб борди
Ғазо секторидан Исроилга ракета учирилди
09:45 2328 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар