АҚШ элчиси Марғилон миллий маданияти билан яқиндан танишди

Жамият 20 Май 2017 3712

Чорак асрлик даврда тараққиёт майдонида ўзига хос мавқега эга бўлишга улгурган Ўзбекистоннинг такрорланмас мерослари борки, унга кўпчилик ҳавас билан қарайди. Фикримиз ҳаётий ҳақиқат эканига Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Памела Спратлен хонимнинг Марказий Осиё гавҳари Фарғонага қилган ташрифи чоғида минг карра амин бўлдик. Элчи хонимни Марғилон ҳунармандлари, маҳаллий аҳолининг самимийлиги ўзига ром этгани бежис эмас, аслида.

Кўҳна Марғилоннинг узоқ тарихидан дарак бериб, атласу адраслари билан бутун дунё аҳлини ўзига ром этиб келаётган “Ёдгорлик” хусусий корхонасида бўлган элчи хоним миллий ҳунармандчилик намуналари билан танишди. Ҳунармандчилик санъати, хусусан, бебаҳо атлас ва адрас матолари, унинг ўлмас қадрият сифатида авлодларга мерос бўлиб келаётгани, қадрланаётгани меҳмонни бефарқ қолдирмади. Миллий матоларимизни яратувчилари билан қилинган дилдан суҳбатларда асрлар оша яшаб, истиқлол йилларида янада гуркираб бораётган миллий ҳунармандлар меҳнати улуғланди.

Бу каби тарихий анъаналарга элчи хоним “Ҳонақо” жоме масжидида ҳам гувоҳ бўлди. Мозийга хос кўринишда бунёд этилган ушбу масжид ва унда барпо этилган, кўзни қувонтирувчи улкан қандил нуфузли меҳмонни лол этди.

Памела Спратлен ташрифи чоғида ҳунармандлар марказида ҳам бўлиб, адрас матосининг тўқилиши, яратилиш жараёнини кўзда кечирди.

Элчи хоним Марғилон шаҳрида олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан ҳам яқиндан танишди. Бу ердаги гўзал манзара, сўлим маскан, инсонлар учун яратилган имкониятлар унда катта таассурот қолдирди.

Аҳрор Зиё, Фарғона

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9803 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45361 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74092 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40858 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 26 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 519 Жамият
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
16:41 1174 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 4271 Жамият
Кўпроқ янгиликлар