Амударё орқали опий билан ўтмоқчи бўлган афғонистонлик фуқаро 16 йилга қамалди

Жамият 20 Май 2017 8956
Фото: Давлат божхона қўмитаси

Афғонистон Ислом Республикасининг 36 ёшли фуқароси Нурмуҳаммад Зоир ўғли исмли шахс 2 нафар жиноий шериклари билан 6 кг дан ортиқроқ вазндаги “опий”ни келгусида сотиш мақсадида Амударё орқали қўлбола тайёрланган резина қайиқда давлат чегараларини бузиб кираётган вақтида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари томонидан қўлга олинди, деб хабар беради Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суриштирув ишлари якунлангач, жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.

Унда судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Кўпроқ янгиликлар